O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли нишонлик ишсиз хотин-қизларга маҳорат дарси ўтказди

01.12.2020, 17:06

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли нишонлик ишсиз хотин-қизларга маҳорат дарси ўтказди

Ҳаётда шундай аёллар борки, улар фарзанд тарбияси, рўзғор юмушларини адо этиш асносида томорқасидан яхшигина даромад олишни ҳам уддасидан чиқишади. Ана шундай аёллар тадбиркорлигини ёш оилаларга ибрат сифатида кўрсатишнинг аҳамияти катта. Нишон туманидаги “Кимёгарлар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи қўли гул аёллар хонадонларида O’zLiDeP вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилган маҳорат дарсларидан кўзланган мақсад ҳам аёллари ўртасида ишбилармонликни кенг ёйиш, хотин-қизлар ўртасида устоз-шогирд анъаналарини бардавомлигини таъминлашга қаратилгандир.

Маҳорат дарси иштирокчилари Озода Холмонова хонадонига кириб боришар экан, орасталик ва озодаликни кўриб, диллари яйраб кетди. Аёлнинг қандайлиги хонадонга қадам қўйганингиздаёқ сезилади-да. 2 сотих томорқасида 20 туп лимон ҳосили мўллигидан шоҳини кўтара олмаяпти. Шу ерда О. Холмонова ўз тажрибалари ҳақида ёш оила аъзоларига сўзлаб берди. Иссиқхонадан ташқари чорвачилик, паррандачиликдан ҳам яхшигина даромад олинаётган экан. Топганлари тўйларга, яхши кунларга ишлатилаяпти. Бу аёл ўз меҳнати билан нафақат даромад топаяпти, ички бозорни тўкин қилаяпти, балки элда катта обру эътибор ҳам топаяпти. 

Аёлларни қўли гул дейишади. Бу иборани Наргиза Чориевага нисбатан айтсангиз жуда ўринли бўлади. Чунки, уни гулчи сифатида маҳаллада, туманда эмас, вилоятда ҳам яхши билишади. Унинг иссикхонасида 5000 тупдан зиёд 100 турдаги гул кўчатлари парваришланаяпти. Айниқса, лола, райхон, геран, кактус, алоэ, хитой атиргули, кала каби гулларнинг харидори жуда кўп. Унинг гуллари мактаб, коллеж, тиббиёт муассасалари хоналарига кўркамлик ва нафасат бахш этиб турибди.

-Гул ўстиришни ўзи бўлмайди, - дейди Наргиза Чориева. -Гуллар сўзлаша олмасада, меҳрни, эътиборни ширин сўзни ҳис қилади. Бу эса менга завқ-шавқ бағишлайди.

Бинобарин, “Кимёгар” МФЙ раиси Гулсум Хуррамова айтганидек, партиянинг “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилаётган ана шундай маҳорат дарслари уйда ишсиз ўтирган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари Жонгул Фармонованинг “Жонгул” тикувчилик цехи фаолияти билан ҳам танишишди. 

    O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    241
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+