Оқолтинда “Ёшлар ва парламент” мавзуида давра суҳбати ўтказилди

02.12.2020, 16:14

Оқолтинда “Ёшлар ва парламент” мавзуида  давра суҳбати ўтказилди

O`zLiDeP Оқолтин туман Кенгаши томонидан “Ёшлар ва парламент” мавзусида ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят ва туман Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, 1-мактаб ўқитувчи ва битирувчи ўқувчилари, “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этган тадбирда юртимизда парламент тарихи ва ривожланиш тараққиёти, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини уларга етказиш каби масалалар муҳокамалар марказида бўлди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари бўлими мудири Холжигит Ортиқбоев ва Ёшлар ишлари агентлиги Оқолтин туман бўлими бошлиғи Озод Эгамовлар “Ёшлар дафтари – ёшларга нимага керак!?” мавзусида маърузалар қилишган бўлса, Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов томонидан “Ёшлар ва парламент” мавзусида слайд-тақдимот ўтказилди.

Тадбирда давомида ташкилотчилар томонидан коллеж ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва баҳо бериш мақсадида мавзуга оид қизиқарли саволлар берилди. Саволларга ўзларининг аниқ жавобларини берган илғор ва фаол ўқувчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Партия Янгиер шаҳар Кенгаши томонидан юқоридаги мавзу асосида ўтказилган тадбирда эса Сирдарё вилоятидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлар тўғрисида ёшларга кенг маълумотлар берилди.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    197
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+