Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш киритилади

03.12.2020, 17:39

Фуқаролик процессуал кодексига  ўзгартиш киритилади

Кун тартибидаги кейинги масала – “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Мазкур ҳужжатда фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институтини янада такомиллаштириш, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принципига риоя этилишини таъминлаш мақсадида бир қатор муҳим янгиликлар назарда тутилмоқда.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича суднинг ажримлари ёки ҳал қилув қарорлари қонуний кучга кирган ишларни прокурор томонидан томонларнинг (прокурордан ташқари) мурожаати мавжуд бўлгандагина суддан талаб қилиб олиш тартибини амалиётга жорий этиш белгилаб қўйилмоқда.

Одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида апелляция ва кассация инстанциялари ислоҳ қилиниб, назорат тартибида иш юритиш институтини бекор қилиш ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилмоқда.

Баҳс-мунозара, қизғин муҳокамалардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси ҳам концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.

  • Кўрилди
    317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+