Конституция - эркин ва фаровон ҳаётимиз пойдеворидир

04.12.2020, 15:57

Конституция - эркин ва фаровон ҳаётимиз пойдеворидир

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция - эркин ва фаровон ҳаётимиз, пойдеворидир” мавсузисида давра суҳбати ташкил этилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг асосий Қонуни барча соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш, юртимизнинг бугунги юксак тараққиётини таъминлаш, умуммиллий ҳамда умуминсоний қадриятларимизни ўзида мужассам этган тарихий ҳужжатдир.

Соҳибқирон Амир Темур “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади”, деб таъкидлаган эдилар. Ҳақиқатан ҳам шундай. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйган мамлакатимизда Бош қомусимиз барча саъй-ҳаракатларимизнинг дастуриламалига айланди. Хусусан, Конституциямизнинг 53-моддасида фуқароларнинг мулк ҳуқуқи дахлсиздир ва доим давлат ҳимоясида бўлади дея қатъий белгилангани йиғилишда сўзга чиққанлар томонидан алоҳида қайд этилди.

Бу фикрнинг амалий исботи сифатида яъни тадбиркорлик, мулк масаласида асосий қонунимизда белгиланган ушбу норма ҳаётда ўзининг исботини топаётганига қуйидагиларни келтириб ўтиш жоиздир. Жумладан, кейинги 4 йилда миллий валютамиз – сўмнинг эркин конвертациясига йўл очилди. Божхона тўловлари ставкалари 2 баробар пасайтирилди, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари ва муқобил текширишлар бекор қилинди.

Бундан ташқари, ерни олиб қўйиш ва компенсация тўлашнинг янги тартиби, ер фақат мулк эгасининг розилиги билан олинишига оид қоидалар жорий қилинди. Шу билан бирга, мулк дахлсизлиги тўғрисидаги қонунларга амал қилмаган мансабдор шахсларга нисбатан, улар қандай лавозим эгаси бўлишидан қатъи назар, жавобгарлик кучайтирилди. Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин.

Фаолиятимиз дастуриламали бўлган Конституциямизда мулк ҳуқуқига устувор аҳамият қаратилгани бежиз эмас. Негаки, унинг қатъий ва ўзгармас қоида сифатида белгилангани  тадбиркорлар ўз бизнесига бехавотир инвестиция киритиши, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириши, маҳсулот ҳажми ва олаётган даромадини кўпайтириши, ўз мулкига ўзи эгалик қилиши, фойдаланиши, тасарруф этишининг кафолатидир. Қолаверса, бу хусусий мулкнинг самарали фаолияти учун қулай шароитларни яратади, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантиришга хизмат қилади.

  • Кўрилди
    313
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+