Конституция фахримиз ва ғуруримиз

04.12.2020, 16:27

Конституция фахримиз ва ғуруримиз

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Тошкент давлат шарқшунослик университети билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишлаб “Конституция фахримиз ва ғуруримиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Файзиева, O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Равшан Фазилов, Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Г.Рихсиева, мазкур олий ўқув юртнинг профессор ўқитувчилари, талабалари, партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Конституциямиз мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томнидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг мустаҳкам қонуний кафолати бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Сўзга чиққанлар Бош қомусимиз мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларни демократлаштириш, жамият ва давлатни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган тарихий ўзгаришларга, хусусан, парламентчилик ва кўппартиявийлик асослари шаклланиши ва мустаҳкамланишига, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг қонуний негизининг яратилишига ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлигини эътироф этишди.

Конституциямиз мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларга  оид  давлат сиёсатининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш ва унинг самарадорлигини ошириш, баркамол авлодни тарбиялаш, давлат ва жамият бошқарувида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, таълим тизимини ислоҳ қилиш, ёшлар ҳаракати ва ташкилотларини ривожлантириш  йўналишларида узоқни кўзлаб олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳам мустаҳкам ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбир давомида Конституциямизда муҳрланган демократик тамойиллар ва умуминсоний қадриятларнинг ҳаётимизга янада чуқурроқ кириб бориши учун таълим муассасалари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ижтимоий ҳамкорлигини таъминлаш, ёшлар орасида Конституциямиз ғоя ва қоидаларини кенг тарғиб қилиш масалалари бўйича амалий таклифлар билдирилди.

Тадбир сўнгида партиянинг “Конституция билимдони” лойиҳасида иштирок этган ёшларга O`zLiDePнинг дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+