Экспорт хажмини янада ошириш мамлакат иқтисодиёти ривожига хизмат қилади

11.01.2021, 12:08

Экспорт хажмини янада ошириш мамлакат иқтисодиёти ривожига хизмат қилади

Мамлакатимизда экспорт қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш борасида изчил ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Айниқса, Юртбошимиз томонидан COVID-19 пандемияси оқибатлари келтириб чиқарган глобал иқтисодий инқироз шароитида тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини янада рағбатлантириш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Президентимизнинг 2020 йилнинг 21 октябрдаги “Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари мамлакатда экспортни рағбатлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг мантиқий давоми бўлди.

- Мазкур Фармон билан Республика ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ҳозирги босқичида экспорт ҳажмларини кўпайтириш орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, тайёр маҳсулот етказиб берувчиларни қўшимча молиявий ва ташкилий рағбатлантириш юзасидан белгилаб берилган чора-тадбирлар экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини янада ривожлантиради,  – дейди Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати, "Art Soft Holding" компанияси бошқаруви раиси Олимхон Бабаханов. - Давлатимиз томонидан биз тадбиркорларга яратиб берилган кенг имкониятлар ва шароитлар натижасида "Art Soft Holding" компаниямиз томонидан ўтган 2020 йил давомида Россия, Белорусия, Болгария, Украина, Қозоғистон, Молдавия, Туркия ва Хитой каби 10 дан ортиқ давлатларга 20,7 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўқув-трикотаж маҳсулотлари экспорт қилинди.

Яна бир қувонарли жихати, 2021 йил бошида компаниямизнинг экспорт географияси кенгайиб, дунёнинг ривожланган малакатларидан Италиянинг “Giorgini Silvano Filati” ва Малазиянинг “Maha Group” компаниялари билан тузилган шартномага асосан маҳслотларимизни ушбу давлатларга ҳам экспорт қилишни бошладик.

Чиндан ҳам мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилади.

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+