Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси жойларда чуқур ўрганилмоқда
11.01.2021, 17:55

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашида партия ходимлари учун ташкил этилган сиёсий-ўқув, Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламентга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланди.
Ўқувда, Парламентга ва бутун халқимизга йўлланган Мурожаатномада айнан халқимизнинг ҳохиш-истакларини чин маънода қўллаб-қувватлашга, ёшлардан тортиб, нуронийларимизнинг, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, аёллар, тадбиркорлар ва барча соҳа вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги, улар учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Президентимиз томонидан Мурожаатномада эркин фуқаролик жамиятини ривожлантиришга нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва ОАВларини қўллаб-қувватлашни давом эттирилиши таъкидланди. Шунингдек, қабул қилинган ҳужжатлар ижросини ташкил қилишда жамоатчилик назорати ва иштироки кенг йўлга қўйилиши, жумладан, жамоатчилик эшитувлари ва жамоатчилик мониторинги тизими жорий қилиниши, бу жараёнларга фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ ва фуқаролар ҳам жалб этилиши таъкидланди. Белгиланган вазифалар жамоатчиликка ҳам ишонч, ҳам бир муҳим вазифа ва масъулият юклайди,-дейди O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази мудири Фарход Маматқулов.
Сиёсий-ўқув якунида ходимларнинг ўзаро фикр-мулохазалари алмашилди ҳамда 2021-йил учун бажарилиши лозим бўлган энг муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Саида Умаралиева,
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Камбағалликни қисқартиришда ҳақиқий ҳолатни назоратга олиш лозим
22.01.2021, 16:26
-
Депутатлар Данғара туманида тиббий хизматлар сифатини ўрганди
22.01.2021, 16:24
-
Мархаматлик ишсиз ёшлар ва аёллар ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди
22.01.2021, 16:22
-
Шаҳрисабзлик фуқаролар нега банк ишончини қозона олмаяпти?
22.01.2021, 12:07
-
Мулоқотда хўжаободлик тадбиркорларнинг муаммолари ҳал этилдими?
22.01.2021, 12:04
Фикрингизни қолдиринг