Депутатлик гуруҳи фаолияти танқидий сарҳисоб қилинди

13.01.2021, 16:55

Депутатлик гуруҳи фаолияти танқидий сарҳисоб қилинди

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Президентимизнинг Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилди.

Тадбирда маҳаллий кенгаш депутатларининг 2020 йил давомида амалга оширган ишлари, эришган натижа ва кўрсаткичлари  таҳлил этилиб, ютуқ ва камчиликлар рўйи-рост кўрсатиб ўтилди. Депутатлик сўровларининг ўзи сайланган ҳудудда истиқомат қилаётган ахоли муаммоларидан келиб чиқиши зарурлиги, сўровномаларнинг аниқ, асосли ёзилиши ва  натижаси албатта, назоратга олиниши ҳамда маъсулиятсизлик билан ёндошган мутассадди раҳбарлар устидан назорат қилувчи органларга тегишли тартибда ёзма равишда  билдириши лозимлиги  хусусида тушунтирилди.

2020 йилда Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ва аъзолари томонидан 1118 та депутатлик сўрови ижро органлари раҳбариятига юборилди.

Шунингдек, йил давомида Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари йиғилишларида 363 та масала кўриб чиқилиб, партиянинг  вилоят, туман, шаҳар депутатлик гуруҳлари томонидан доимий комиссиялар йиғилиши кун тартибига 224 та, вилоят, туман (шаҳар) сессиялари кун тартибига эса 58 та масала киритилди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, киритилган масалалар ечимига оид 115 та доимий комиссиялар, 28 та Кенгаш сессиялари қарорлари чиқарилди.

- Депутатлар билан ўтказилган учрашувларда кўтарилган 1728 та муаммоли масаланинг 72 фози ечилган бўлса, аҳоли ёзма  мурожаатларининг 76 фоизи ҳал этилган, - деди O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари М.Эшниёзов.

Йиғилиш савол жавоблар ва мунозараларга бой кечди. Мунозаралар якунида 2021 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан хар бир депутатнинг иш режалари тасдиқланди  ҳамда партиянинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги нуфузини ошириш йўлида бундан кўра юз бора фаолроқ ҳаракат қилишга чақирилди.

                                                                O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    161
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+