Юрт посбонлари ардоқланмоқда

13.01.2021, 17:32

Юрт посбонлари ардоқланмоқда

Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади.

Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта садоқат бағишлайди.

14 январь куни эса мамлакатимизда фақатгина ҳарбийларимизгина эмас, балки барча юртдошларимиз ҳам тинчлик ва осойишталик байрами куни сифатида кенг нишонлайдилар.

Юрт посбонларини байрами муносабати билан муносиб табриклаш мақсадида O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Ёшлар қаноти бўлими мудири Сардор Жунаниёзов ҳамда Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати Донёр Жуманиёзовлар ташаббуси билан Урганч шаҳридаги Урганч давлат Университети тарих факультетида талабалар ҳамда Урганч шаҳридаги Шимолий ғарбий ҳарбий округига қарашли 53008-сонли ҳарбий қисм  камандирлари ва  курсантлари иштирокида  тадбир  ташкил этилди.

Тадбирда юрт тинчлиги, сарҳадлар дахлсизлиги, халқ фаровонлигини таъминлаш Ватан посбонларининг муқаддас бурчи эканлиги, ушбу шарафли вазифага бел боғлаган мард ўғлонлар бугун юртнинг ҳақиқий қалқонлари қаторидалиги эътироф этилди.

Сўз олган партия вакиллари  Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир ўғлони учун миллий армия сафида хизмат қилиш нафақат конституциявий бурч, балки шараф ва масъулиятга айлангани, негаки, ҳар бир инсон туғилиб ўсган юртини, унинг ҳар бир қарич ерини ардоқлаши, ҳимоя қилиши шартлиги, истиқлолга эришилганидан сўнг ўтган давр мобайнида “Мудофаа тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва резервидаги хизмат тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонунлар, қарор ва фармонлар қабул қилиниб, улар республика миллий армиясининг ҳуқуқий асосларини ўзида мужассам этганлигини  таъкидладилар.

Ташкил этилган мазкур тадбир талаба ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилиши билан янада аҳамиятли бўлди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва курсантлар партия вилоят Кенгашининг ташаккурномалари топширилди.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    146
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+