“Қўшнинг тинч, сен тинч”

15.01.2021, 17:26

“Қўшнинг тинч, сен тинч”

Ана шу ҳаётий ўгитдан келиб чиққан ҳолда сўнгги йилларда ён атрофимиздаги давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ва ишончли шериклик муносабатларини ўрнатиш ҳамда уларни янада юқорироқ босқичга олиб чиқиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ташқи сиёсат борасида белгиланган вазифалар Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган бундай сиёсат минтақамизда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади десак тўғри бўлади. Айниқса Мурожаатномада Афғонистон заминида тинчлик ўрнатилишига қатъий ишонч ва бу эзгу йўлда Ўзбекистон амалий ёрдамни бундан кейин ҳам аямаслиги алоҳида таъкидлангани  Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни янада фаоллаштиришга, афғон муаммосини халқаро кун тартибининг марказида туришига хизмат қилади. Қолаверса, афғон масаласига бундай ёндашув ушбу мамлакат иқтисодиётини қайта қуриш, мамлакат ижтимоий соҳасини ривожлантириш, илмий салоҳиятини, тўлақонли маориф ва таълим тизимини барпо этиш борасида бошланган ишларни янада ривожлантиришга туртки бўлади.

Президентимиз томонидан Мурожаатномада келтирилганидек, ҳозирги кунда Марказий Осиёни Ҳинд океани билан боғлайдиган Транс-афғон транспорт йўлагини барпо этиш борасида дастлабки амалий қадамлар ташланмоқда. Мазкур лойиҳанинг рўёбга чиқарилиши бир томондан, Афғонистонга унинг Марказий ва Жанубий Осиёни боғлаб турувчи кўприк сифатидаги ролини оширишга хизмат қилса, иккинчи томондан, бутун минтақада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга ҳисса қўшади. Бундан ташқари бу ташаббус Афғонистоннинг барқарор ривожланиши ва минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга қўшилишида муҳим аҳамият касб этади ва узоқ муддатли барқарор вазиятнинг муҳим шарти сифатида тинч иқтисодиётни тиклайди. Бу нафақат Марказий Осиё мамлакатларининг транзит салоҳиятини оширишда қўшимча имкониятлар очади, балки Афғонистонда транспорт ва энергетика лойиҳаларини барпо этиш ва ишга туширишда муҳим омил бўлади. Пойтахт Қобул шаҳрини ташқи дунё билан боғлайди, мамлакатда инфратузилмани ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида афғон заминида 40 йилдан буён ҳукм сураётган кескинлик ва қуролли можаро барҳам топишига, қўшни мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига қатъий ишонч билдирди. Мақсад аниқ. Яъни у ерда тинчлик ўрнатиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий юксалиши учун зарур шарт-шароит яратишдир.

Дилбар УСМОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Халқаро ишлар ва парламентлараро

алоқалар қўмитаси аъзоси

  • Кўрилди
    223
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+