Соғлом танда соғлом фикр

26.01.2021, 18:16

Соғлом танда соғлом фикр

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар Ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик битимига асосан жамиятда соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш маданиятини шакллантириш, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, болаларда, айниқса, қизларда жимоний тарбия ва спортга муҳаббат уйғотиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида оилавий спорт тадбирларини ўтказиш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил  этишга қаратилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш жойларда қизғин тус олди.

10 январь кунидан бошлаб барча ҳудудларда бўлгани каби Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарларида ҳам аҳоли ўртасида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги оммавий спорт мусобақалари кўлами кенгайди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ етиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда ҳамкорлик битимига асосан Мирзаобод туманининг Наврўз маҳалласида жойлашган Болалар-ўсмирлар спорт мактабида “Янги ҳаёт”, “Ойдин”, “Боғистон” ва “Баҳористон” маҳалласи ёшлари ўртасида мини футбол мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ғолиб бўлиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўланмани қўлга киритди.

- Мазкур тадбир ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди, - дейди тадбир иштирокчиси Эркин Қўйлиев. - Биз ёшлар мазкур мусобақалар ташаббускорларидан миннатдормиз. Чунки, соғлом танда соғлом фикр бўлиши ҳеч кимга сир эмас.

Мусобақанинг туман босқичи ғолибларига партия Мирзаобод туман Кенгаши ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари ҳамда “Ташаккурнома”лари топширилди.

 Тамара Сиддиқова,

O`zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши

ижрочи котиби 

  • Кўрилди
    162
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+