Ёш авлодни ахборот хуружларидан ҳимоя қилишда барчамиз бирдек масъулмиз

22.02.2021, 10:35

Ёш авлодни ахборот хуружларидан ҳимоя қилишда барчамиз бирдек масъулмиз

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Аҳоли айниқса, ёшларни терроризм ва диний экстремизмнинг таҳдид ва таъсирларидан ҳимоя қилиш ҳамда унинг салбий оқибатларини олдини олишда барчамиз масъулмиз” мавзуида ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Унда сўз олганлар ёшларни ёд ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таҳдидларга қарши жавоб бўлиши мумкинлигини алоҳида қайд этишди. Айниқса, ёш авлодни бугунги кун ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш ўта долзарблигини, бунда нафақат ота-она, таълим муассасаси балки, кенг жамоатчилик бирдек масъул эканлигини таъкидлашди.

Шунингдек, давра суҳбатида ёшларни  терроризм ва диний экстремизмнинг таҳдидларига тушиб қолишларига сабаб бўлаётган асосий омиллар ҳам айтиб ўтилди.

Давра суҳбатида ёшларни жамиятимизда янада фаол бўлиши, ўз ўринларини топишлари, бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказишлари учун ЎзЛиДеП “Ёшлар қаноти” томонидан ишлаб чиқилган турли лойиҳалар, партиявий танловлар тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтилди.

Ёшлар кўпроқ партиянинг “Стартап”, “Ёш журналистлар ва блогерлар клуби”, “Ёш инновациячи”, “Ишбилармон аёл” каби тадбиркорликка мўлжанган лойиҳаларига қизиқиш билдиришди.

Тадбир сўнггида интернет ва ижтимоий тармоқларда ишлаш тартиби, ахборот хуружларидан сақланиш, олинаётган ахборотларни таҳлил қилиш ва ўрганишга қаратилган видеофильм намойиш этилди.

  • Кўрилди
    138
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+