«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда

22.02.2021, 19:55

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда

«Бухоро халқаро аэропорти» МЧЖда ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни мазкур ташкилот директорининг ўринбосари С. Шукуров ва давлат тили мутахассиси, хотин-қизлар маслаҳатчиси С.  Гафуровалар бошқариб борди. 

Таъкидландики, ҳукумат томонидан «Аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизлар тоифалари ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш тартиби ва муддатлари белгиланган. Унга кўра, ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд каби тоифадаги хотин-қизлар киритилган. Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногирони, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногирони, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар ҳам шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, хотин-қизларга имтиёзли кредит бериш тартиблари тушунтирилди. Тадбир сўнггида ишчи-ходимларга уй-жой шароитларини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, кредит олиш масалаларида маҳалла, шаҳар ҳокимлиги, ипотека банк вакиллари ёрдамида ҳуқуқий, молиявий,  маънавий маслаҳатлар бўйича ўтказилаётган тадбирларни янада фаоллаштириш сингари таклифлар билдирилди.

  • Кўрилди
    90
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+