200 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, ишли бўлди
22.02.2021, 19:56

Бугун “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га кирган хотин-қизларни касб-хунарга ўқитиш, шу билан бирга, уларни тадбиркорликка йўналтириш, ўз бизнесини ташкил этишда кўмаклашиш бош масала. Ушбу ташаббус ижросини таъминлаш бўйича O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти” ҳамда "Тадбиркор аёл" ассоциацияси ташаббуси билан вилоятдаги 200 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, уларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.
5 кун давомида “Бир депутат-юз аёлга кўмакчи!” акцияси доирасида, шунингдек, "Ҳудудлардаги ишсиз ва банд бўлмаган хотин-қизларга касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш орқали уларнинг бандлигига кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида ўқув курслари ўтказилди. Ушбу семинарда 17 нафар хотин-қизлар олган билим ва кўникмалари ёрдамида ўз бизнес режаларини тузиб, тадбиркорлик бўйича билим ва малакаларга эга бўлди.
Тадбир давомида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга сертификатлар топширилди. 10 нафар хотин-қизлар партияга аъзо бўлиш истагини билдирди.
O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
«Аёллар қаноти”
Ўхшаш янгиликлар
-
O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли қўрғонтепалик 70 нафар хотин-қиз ва ёшларнинг бандлигини таъминлади
02.03.2021, 15:21
-
Қамашилик томорқачи аёл хонадонида хотин-қизлар учун ўтказилган “маҳорат дарси”да нималарга эътибор қаратилди?
26.02.2021, 18:22
-
“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га кирган аёлларга маҳорат дарслари ўтилди
26.02.2021, 17:01
-
Депутат қандай қилиб 18 нафар ишсиз аёлнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашди?
25.02.2021, 17:20
-
Партия ташаббуси: “Аёллар дафтари”га кирганларга 143 миллион сўмлик бепул дори дармонлар тарқатилди
25.02.2021, 17:15
Фикрингизни қолдиринг