Навоийда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди

22.02.2021, 19:57

Навоийда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутатлик гуруҳи ташаббуси билан “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятдаги ижроси борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан эшитув ташкил этилди. 

Дастлаб, шу масала юзасидан Навоий вилоят Молия бошқармаси вакилининг ахбороти тингланди. Мазкур Қонун юзасидан вилоятда олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида атрофлича маълумот тақдим этилиб, бу борада кўзга ташланаётган муаммолар депутатлар муҳокамасига қўйилди.

“Давлкат хусусий шерикликни ривожлантириш” бўйича кўплаб ишлар амалга оширилган бўлса-да, тарғибот-ташвиқот ишлари қониқарли эмаслиги ва айнан шунинг учун ҳам аҳолида бу хусусда тушунчалар ҳаминқадар эканлиги танқид остига олинди.

Шунингдек, Қонунлар ижросини мунтазам равишда назоратга  олиш юзасидан ҳамкорликда ҳаракат олиб бориш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Эшитув якунида депутатларни қизиқтирган саволлар юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зулфизар2021-02-23 17:28:30

УзЛиДеП партиясида шунака эшитувлар хамма туманларда булади, биламизки эшитувнинг авзал томонлари куп, ахоли хам куп нарсалардан хабардор булиб туради, хозирги кунда барча инсонлар телифон оркали куп янгиликларни кузатиб боради. УзЛиДеП партияси хам бу борада доим биринчилардан бу партияни ишларига омад тилиман.


Нилуфар Олимовна2021-02-23 10:52:29

Таргиботни янаям кучлирок килишимиз зарур албатта


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+