Контейнердан қурилган боғча ҳам қулай, ҳам арзон...

23.02.2021, 16:49

Контейнердан қурилган боғча ҳам қулай, ҳам арзон...

Боланинг мактабгача бўлган ёшда ақлий фаоллиги ошиб, ахлоқий-эстетик ва жисмоний фазилатлари шаклланади. Айнан ана шу ёшда бола онгу тафаккурига эзгу фазилатларни сингдириб боришнинг аҳамияти жуда катта. Мамлакатимизда болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб этиш қамровини янада юксалтириш бўйича катта ишлар олиб борилаётганининг боиси ҳам шунда.

Ҳозирги кунда болаларни боғчага жалб қилишнинг аҳамиятини ота-оналар ҳам тушуниб етиб, фарзандини мактабгача таълим муассасаларига беришга интилишмоқда. Лекин тан олиш керак, ҳали мактабгача ёшдаги фарзандларимизни боғчаларга жалб қилиш учун имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз. Шу боис бу долзарб юмушларга тадбиркорлар ҳам кенг жалб қилинмоқда.

Яқинда Бувайда туманига борганимда 7- давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги лойиҳа асосида контейнердан қурилган 2 та 30 ўринли боғчани кўздан кечирдим. Жуда ажойиб, қулай ва ҳамма имкониятлар мавжуд. Энг асосийси контейнердан қурилган боғчалар жуда арзонга тушар экан. Бу янги лойиҳа билан танишиб, худда шундай боғчалар мамлакатимизнинг турли ҳудудларида давлат шерикчилиги асосида қурилса, максадга мувофиқ бўлар эди деб ҳисоблайман.

Бу таклифни ўртага ташлаётганимнинг бир муҳим жиҳати бор.  Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида келгуси йил йил якуни билан мактабгача таълим қамровини 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказиш, бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча равишда 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилиши кўзда тутилган. Бу улкан лойиҳани амалга оширишда юқорида таъкидлаганимдек, узоқ ва олис ҳудудларда контейнердан арзон ва қулай боғчалар барпо қилинса, амалга оширилаётган бу эзгу ишлар кўлами янада юксалиши табиий.

Мавлуда ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    442
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+