Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари — олий қадрият

23.02.2021, 18:01

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари — олий қадрият

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш кафолати ҳуқуқий демократик давлат, очиқ ҳамда адолатли жамиятнинг ажралмас таркибий қисми, миллий сиёсий ва ҳуқуқий тизимнинг халқаро ҳуқуқий нормалар ҳамда мезонларга мос эканлигининг муҳим кўрсаткичидир.

Бинобарин, замонавий жамиятда инсон ҳуқуқлари шахснинг ҳуқуқий мақомини тартибга соладиган ва унинг фаровон ҳамда хавфсиз турмуш кечириши, жамият ҳаётининг барча соҳасида эркин фаолият юритишини кафолатлайдиган асосий конституциявий институт ҳисобланади.

Истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ўзида ифодалаган демократик олий мақсадларни амалга ошириш, қадриятларни чуқур қарор топтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Мамлакатимиз Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ҳамда бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи Ўзбекистонда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш  ва уни ҳимоя қилиш –юртимизда  амалга оширилаётган  ислоҳотларнинг асосини ташкил этишини яна бир бор намоён этди.

Мамлакатимизда “Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди” тамойили асосида барқарор ривожланиш мақсад қилинган бўлиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари ҳимоя қилинишига қаратилган.

Юртимизда гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириб келинмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форумини ўтказилиши, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги янги қонуннинг кучга кириши, Ўзбекистон парламенти ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиниши кутилаётгани, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишига жиддий эътибор қаратилиши мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга қаратилаётган эътиборнинг намунасидир.

Муҳтарам юртбошимизнинг  имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузишни таклиф этганлиги мамлактимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устунлигини белгилаб беради.

Хулоса ўрнида айтганда, инсон шаъни, қадр-қиммати улуғланган, барча ислоҳотлар инсон манфаатларига қаратилган мамлакатда эркин ва фаровон яшаш олий саодатдир.

Ислом Файзуллаев,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    97
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+