Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар ортга қайтмайди

23.02.2021, 18:02

Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар  ортга қайтмайди

Куни кеча мамлакатимиз сиёсий ҳаётида яна бир муҳим воқеа бўлди. Давлатимиз раҳбари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлади. Ушбу нутқни диққат ва эътибор тингладик ва олдимизга яна қатор муҳим вазифаларни қўйдик.

Муҳтарам Президентимиз юртимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, натижалар ва қилинажак ишлар хусусида фикрларини баён қилдилар.

Хусусан, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, Ўзбекистонда сўз эркинлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида қайд этди. Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари тўғрисида кодекслар ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.

Ҳақиқатдан, сўнгги йилларда биргина оммавий ахборот воситалари фаолиятига берилаётган имкониятлар туфайли соҳада кескин ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. Журналист ва блогерларнинг саъй-ҳаракатлари ва сўздаги қатъийликлари билан жамиятда илдиз отаётган кўплаб муаммоларнинг бартараф этилишига эришилмоқда.

Анжуманда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дин ёки эътиқод эркинлиги, судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиларининг тавсияларини алоҳида эътиборга олинганлиги ҳам давлатимиз раҳбари томонидан қайд этилди. Айниқса, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга Судьялар кенгашлари фаолиятининг универсал принципларини ишлаб чиқиш масаласини кўриб чиқиш таклифи бу йўналишда билдирилган фикрларнинг амалий ифодаси бўлди.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг асосий тамойили ҳисобланади. Президентимиз нутқида илгари сурилган ғоялар, долзарб таклифлар Ўзбекистон ўзи танлаган ташқи сиёсат асосида бундан кейин ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича барча манфаатдор халқаро тузилмалар билан изчил ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини яққол кўрсатди.

 Тоҳиржон АҲМАДАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

 палатаси депутати

  • Кўрилди
    72
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+