Инсон ҳуқуқлари - халқаро эътироф ва янги ташаббуслар жаҳон минбарида

23.02.2021, 18:04

Инсон ҳуқуқлари - халқаро эътироф ва янги ташаббуслар жаҳон минбарида

“Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш” бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган Бирлашган миллатлар ташкилоти тизимидаги энг нуфузли ҳукуматлараро органлардан бири эканлигини инобатга олганда, давлатимиз раҳбарининг мазкур нуфузли халқаро анжуманда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги раҳбарлари орасида ва мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор нутқ сўзлаши муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлган воқеа бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида мамлакатимизда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва Кенгаш доирасидаги фаолиятимизнинг еттита устувор йўналишларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Жумладан, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларда энг муҳим ўринда туриши, гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишларни қатъий давом этиши, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратиш, аҳолимизнинг ярмидан кўпини ташкил этадиган ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доимо эътиборимиз марказида бўлиб келаётгани, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича катта ишларни амалга оширганимиз ислоҳотларимиздаги энг асосий ютуқларимиздан бири бўлгани, “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” декларациясининг 10 йиллигига бағишлаб Олий комиссар бошқармаси билан биргаликда глобал форум ўтказишни таклиф этганимиз, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Жаноби Олийларининг фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш бўйича қатъий чоралар кўриш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлаганимиз Президентимиз нутқида илгари сурилган устувор йўналишлар бўлди.

Ўзбекистонда қисқа тарихий муддат ичида миллий давлатчиликни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди. Халқ фаровонлиги йўлида кучли ҳуқуқий давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари илдам қадам қўйиш мақсадида эркин бозор муносабатларига асосланган кучли иқтисодиёт барпо этилди. Шу тариқа, юртимиз халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли ва тенг ҳуқуқли субъектига айланди. Албатта, буларнинг барчасига сўнги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилган очиқлик сиёсати эвазига эришилди ва мамлакатимиз халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари эътирофига сазовор бўлди.

И.Қўлдашев,

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    96
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+