Белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ҳар биримиздан катта масъулият талаб қилади

23.02.2021, 18:12

Белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ҳар биримиздан катта масъулият талаб қилади

Президентимиз ҳудудлар ривожи, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятида бўлди.

Давлатимиз раҳбари вилоятга сафари чоғида жойлардаги учрашувлар, самимий мулоқотлар, янги лойиҳалар тақдимотларида билдирган фикрларини юртдошларимиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кузатди. Айтиш мумкинки, бу ташриф ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳар бир инсоннинг турмуш даражасини янада яхшилаш, маҳаллаларда одамлар учун муносиб шароитларни яратиш учун муҳим қадам бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кун ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бири аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш биринчи муҳим вазифамиз бўлиб қолмоқда. Ана шу мақсадда давлатимиз раҳбари “Маҳаллабай” тизимда тадбиркорликни ривожлантириш учун 850 миллиард сўм кредитлар ажратишга кўрсатма берди.

Наманганда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, экинлар таркибини ўзлаштириш борасида ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилиши кўз тутилган. Хусусан, 17 минг гектар ер ажратиб, 200 минг нафар ёш, пахта кластерлари томонидан ҳар бир туманда тикувчилик корхоналарини ишга тушириб, 10 минг нафар аёллар бандлигини таъминлаш ҳам кўзда тутилган.

Янгиқўрғон картошкачилик маркази, Венгрия билан ҳамкорликда картошкачилик йўналишида илмий-тадқиқот институти ташкил этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

Албатта, бу ишларни амалга оширишда, уларнинг жойлардаги ижросини таъминлашда барча мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари ва қонунчилик палатаси депутатларидан ҳам катта масъулият талаб қилади.

Давлатимиз раҳбари яна бир муҳим масалага эътибор қаратиб, вилоятда 50 минг гектар ерни халққа қайтариб бермоқчи эканлигини айтиб ўтди. Ушбу ташаббус ишсиз ёшлар, хотин-қизларимизни бандлигини таъминлашга, даромадларини ошишига, бозорлар тўкинлигини таъминлашга хизмат қилади.

Барно МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчили палатаси депутати

  • Кўрилди
    118
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+