Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эътироф этилди

26.12.2019, 18:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эътироф этилди

Озарбайжонда 2006 йилдан буён нашр этиб келинаётган “Tarixi Şəxsiyyətlər” (“Тарихий шахслар”) журнали анъанага кўра, ҳар йили дунё етакчилари ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳанинг машҳур арбоблари орасидан “Йил одами”ни аниқлайди. 2017 йилда таҳририят қарорига кўра, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон бир овоздан “Йил одами” деб эълон қилинган эди. 2018 йилда эса ушбу номинацияга Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин муносиб кўрилган.

Таҳририят ходимларининг бир овоздан қабул қилган қарорига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини яхшилаш билан бирга мамлакат тараққиёти ва равнақи, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Йил одами” деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан “Tarixi Şəxsiyyətlər” журналининг кейинги сони Ўзбекистон Президенти ва умуман, Ўзбекистонга бағишланади, у рус тилида чоп этилади.

Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ҳайдар Алиев номидаги маданият маркази кўмагида тайёрланаётган “Тарихий шахслар” журналининг махсус сони тақдимоти Тошкент шаҳрида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

  • Кўрилди
    738
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Азиз2019-12-27 10:19:52

Шундай обод, бетакрор , Конун устуворлиги таьминланган юртда, Жонкуяр, ташаббускор ва талабчан Мухтарам Президент рахбарлигида, шу юртда хизмат килиб келаетганимдан мамнунман. Танлов мутлоко тугри.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+