Карантин пайтида коммунал тўловларни амалга оширишда имтиёзлар бериладими?

23.03.2020, 14:58

Карантин пайтида коммунал тўловларни амалга оширишда имтиёзлар бериладими?

Карантин пайтида коммунал хизматлар (ичимлик сув, канализация ва иссиқлик таъминоти) учун тўловларни амалга оширишдаимтиёзлар бериладими?

Алипаша Аҳмедов, Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг матбуот котиби:

Ичимлик, оқова, иссиқ сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматларга Карантин даврида тўловлар учун жарималар ва пениялар жорий этилмайди ҳамда қарздор истеъмолчилар бўйича судларга даъво аризалари киритилмайди, истеъмолчилар сув ва канализация тармоқлардан узилмайди.

Бундан ташқари, сув ҳисоблагичларнинг давлат қиёслов кўриги муддати яқинлашган ёки муддати келган сув ҳисоблагичлари бўйича ҳисоб китоблар аввалги ўртача кунлик меъёрлар асосида амалга оширилади.

  • Кўрилди
    2483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Расулбек2020-06-15 12:44:20

Хужмшга туланадиган мажбурий бадал пулларини мулкдорлар карантин даврида туламаса ойлар кушилиб ошиб кетишига олиб келмокда мен карантинга карамасдан ойма ой тулаб келмокдаман лекин куп мулкдорлар тулашдан бош тортмокдалар окибатда банкда кредитини фоизи кушилиб дебитор карздорлик ошиб кетишига олиб келмокда ширкатга хар ойлик бадал пули куп микдорда эмас шу сабабли дебитор карздорликни ошишини олдини олиш максадида бадал пулини йигиб олишга коммунал вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлардан рухсат олинса биз яни халкни ширкат масаласи юзасидан банкнинг дебетор карздорлигини йуколишига олиб келмайдими.


Гулноза2020-03-23 20:03:12

Янги Сергили да курилган куп каватли хонодонларни электор энергияси хисоблагич хисобда пул комаса онлайен учади. Карантинда куп электро ишлатвотмиз имтиез буб учириб куймасликни иложи борми чунки куп шу худуд яшовчилаои курук ойликка яшиди ва ишхоналани епилишди Билан ойлик йук ойлик бумаса тулов булмайди шунга яраша имтиезлар буладими


Джадилова Назипа2020-03-23 17:56:39

Сув ва светдан озод килиниш керак чунки карантин пайтида санитария койдаларига риоя килиш учун. Уйда утирган вактимизга ойлик маош туланмаса халк кандай туловни амалга оширади. Озик овкат нархлари назоратга олинмавоти


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+