Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

19.05.2020, 16:38

Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

“Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори  қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача;

 суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача;

 уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача;

қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - БҲМнинг 10 бараваригача (бунда, қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади).

  • Кўрилди
    657
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умурзакова Райхоной2020-05-20 19:04:22

Яхши буларди хонадонда иссикхона куриш учун субсидияни (иктисодиетни кумакка мухтож сохаларига кайтариб бермаслик шарти билан бериладиган ердам, пул маблаги, тугри тушунган булсам) кандай олса булади


Хожиакбар2020-05-20 14:58:07

Яхши холат жорий этилса фойдаси котта


Doniyor2020-05-19 17:09:43

Yaxshi tashabbus bizda hovlimizda yer bor. Bu subsidiyani qanday olsak bo'ladi? Bizga o'xshagan dehqonlar uchun ayni muddo bo'lardi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+