Шавкат Мирзиёев: «Қандай меҳнат қилсак, шундай ҳаёт бўлади»

05.06.2020, 15:22

Шавкат Мирзиёев: «Қандай меҳнат қилсак, шундай ҳаёт бўлади»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 июнь куни Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди.

Давлат раҳбари кортежи дастлаб Қўштепа туманидаги «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалиги ёнида тўхтади. Бу ерда 50 гектар ғалла, 30 гектар пахта етиштирилмоқда. Президентимиз ғалла ривожини кўздан кечирди. Гектаридан 82 центнер ҳосил олиш кутилмоқда.

Шу ерда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва қўштепалик фермерлар билан мулоқот бўлди.

- Ҳар бир ҳудуднинг ери, ресурслари, имкониятлари ўзига хос. Бугун Фарғонага келишимиздан мақсад - бу имкониятларни тўлиқ сафарбар қилиб, одамларга иш ўрни, даромад манбаи учун шароит яратиш, ҳар бир туман бўйича аниқ режа шакллантириш. Қандай меҳнат қилсак, шундай ҳаёт бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Хўжалик даласи ёнида «Grapes and Gardens Investment» компанияси томонидан интенсив боғ ҳам яратилган. 100 гектарда ўрик, 52 гектарда гилос экилган. Томчилатиб суғориш, сунъий соя қилиш ускуналари ўрнатилган.

Испания ва Франциядан келтирилган ўрик навининг ҳосилдорлиги жуда юқори. Бу экспортда муҳим омил бўлади. Бугунги кунда боғ участкалари кооперация асосида тажрибали тадбиркорларга берилмоқда.

Давлатимиз раҳбари дарахт қаторлари орасига саримсоқпиёз ва дуккакли экинлар экиш, бундай боғларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу ерда қишлоқ хўжалиги ва агросаноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сардорбек2020-06-05 18:48:44

Президентимиз ўз фаолиятларини расман бошлаганларидан сўнг «Уз-Сеганг» каби янги технологиялар асосида ишлайдиган қўшма корхоналар юртимизда янада кўпайгани қувонарли ҳолат. Бошланган ишлар бардавом бўлсин.


Акмал Норбоев2020-06-05 16:25:45

Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилаётган барча ислоҳатлар халқимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг экспорти ҳажмини янада ошириш халқимизнинг бой ва яхши яшашишларига кенг имкон яратмоқдалар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+