Марказий банк 500 млрд. сўм маблағни банкларнинг жойлардаги филиалларига етказди

09.06.2020, 10:13

Марказий банк 500 млрд. сўм маблағни банкларнинг жойлардаги филиалларига етказди

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилиши кўзда тутилган 1 трлн. сўмдан, биринчи босқичда 500 млрд. сўм миқдоридаги ресурс банкларнинг жойлардаги филиалларига етказилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 майдаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4720-сонли қарорига асосан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “Агробанк”, “Микрокредитбанк” ва Халқ банкига Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилиши кўзда тутилган 1 трлн. сўмдан, биринчи босқичда 500 млрд. сўм миқдордаги ресурс ажратилди ҳамда мазкур банкларнинг жойлардаги филиалларига етказилди.

Маблағларни ўзлаштириш даражасидан келиб чиққан ҳолда жамғарма ҳисобидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида яна 500 млрд. сўм ажратилиши белгиланган.

Жорий йилнинг 1 июнидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кредитлар ажратиш бўйича соддалаштирилган механизм жорий этилди.

Хусусан,

маҳсулотларни етказиб берувчи (хизматлар кўрсатувчи) таъминотчилар рўйхатини тасдиқлаш амалиёти бекор қилиниши ва фақат наслли чорва моллари (қорамол, қўй, эчки) етказиб берувчилар рўйхати уларнинг етарлича имкониятлари мавжудлиги инобатга олинган ҳолда тасдиқланиши;

туман сектори раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда кредит олиш истагини билдирган шахсларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ўрганиб, уларни молиялаштириш учун тавсиянома бериши;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача кредит ажратишга вилоят марказлари томонидан хулоса берилиши талаб этилмаган ҳолда, туман (шаҳар) марказларининг хулосалари қабул қилиниши ҳамда ушбу хулосалар туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосари ва тегишли банк филиали бошқарувчиси томонидан белгиланган тартибда маъқулланиши етарли эканлиги;

кредит маблағлари қарз олувчилар томонидан эркин тарзда тузилган шартномаларга асосан маҳсулот ва ускуна етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши белгиланди.

Эндиликда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кредитлар ажратишда туман Марказлари томонидан хулосалар ҳудуд учун белгиланган ресурс маблағлари доирасида берилиши, дастур доирасида ажратиладиган маблағларнинг:

– 70 фоизи кафолатланган янги иш ўринлари яратишни кўзда тутувчи кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларига,

– 30 фоизи устувор равишда уй шароитида ўзини ўзи банд қилиш, хусусан, аҳолининг томорқасидан унумли фойдаланиш ҳамда уй шароитида ҳунармандчиликни ривожлантиришга йўналтириш мўлжалланмоқда.

Кредитлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ва камбағалликни қисқартиришда ҳиссаси юқори бўлган (устувор равишда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз фуқароларни даромадли меҳнат ҳамда янги иш ўринлари билан банд қилишга қаратилган) лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилишига ҳамда ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ва самарадорлиги таъминланишига алоҳида эътибор қаратилади.

  • Кўрилди
    620
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Umirbek2020-06-09 23:07:32

Mani fikrim misol uchun o‘ttiz milyon kiridit berilsa. Yigirma besh milyonga zottor simetal ona bola mol berip qolgan besh milyonga yem hashak olib bersak kam tamillangan oilalar kambag‘allikdan yus foizga qutiladi. CHunki zottor mollar o‘ng besh yoki yigirma litir undan ko‘pro sut beradi. Kiridditiyam qopledi oilaniyam bemallol boqadi faqat zottor mol bo‘lish kere.


Хуррамов Гайрат Хушбакович2020-06-09 18:10:48

Мен 10- февраль куни туманимизда хар бир оила тадбиркор дастурига компьютер хизматига хужжат топширгандим лекин хозирги кунгача пайсалга солиб беришмаяпти ресурс йук деб илтимос амалий ёрдам берингизлар кредит микдори 30 миллион эди


Жамол2020-06-09 15:19:14

Тадбиркор булмокчиман лекин бу борада туманларда банк ходими ва хокимят ходими жойларда тадбиркорлар тез тез мулокот урнатса ва туманларга бизнес маркази курилса хамма тадбиркорларга муамоларини ва янги проектларини урганиб кредит арозон % да берилсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+