Вилоят ҳокимларига янги ўринбосар ва маслаҳатчи лавозими жорий этилади

22.06.2020, 12:28

 Вилоят ҳокимларига янги ўринбосар ва маслаҳатчи лавозими жорий этилади

Президентнинг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Қарор билан қуйидаги лавозимлар жорий этилди:

Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳокимнинг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими ўрнига тегишлича туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари.

  • Кўрилди
    1447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Муроджон2020-06-23 11:54:55

Иккала берилаётган штатларни кераги йўқ. Туризмни ривожлантириш учун посольстваларга штат берилса, ўша ходим чет давлатларга Ўзбекистон тарихи тўғрисида маълумот бериб, реклама қилса кейин бу соха ривожланади. Ўзбекистонда ўтириб фақат текинхўр бўлади холос.


Sirojiddin2020-06-22 21:01:12

Turizm va sport umuman boshqa boshqa soha. Faqat turizmni rivojlantirish buyicha hokim urinbosari lovozimi joriy qilishni uzi yetarli dep utlayman. Jismoniy tarbiya va sport boshqarmasi boshliqlarini mutaxassis kadrlarni tayinlasa hokim urinbosari lavozimi umuman keragi yuq.


Турсунпулат 2020-06-22 14:32:06

Энди туман хокимлигидаги туризм сохасида ишлаб келаётган ходимларни хам кайта куриб чикиш керак чунки куп мутахасисслари уз йуналишлари буйича иш билмайди ёки тушинмайди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+