Ўзбекистонда автокредит ставкалари фоизи пасайди

08.07.2020, 11:11

Ўзбекистонда автокредит ставкалари фоизи пасайди

Марказий банк кредитлар бўйича мақбул ставкани ўрнатиб, бизнес учун 21 фоиз, чакана кредитлар учун 24 фоиз этиб белгилаган эди, деб ёзмоқда "Дарё" нашри Spot маълумотига таяниб.

Шу билан бирга, регулятор максимал ставка бўйича чеклов жорий этмасдан, бозор иштирокчиларини фоиз ставкаларини белгиланган ставка доирасида олиб боришни рағбатлантириш учун бир қатор иқтисодий воситаларни жорий этди.

Май ойида Ўзбекистон банклари томонидан тақдим этилаётган автокредитлар рўйхати эълон қилинганди. У пайтда фоиз ставкалари 25-28 фоиз атрофида ва ундан юқори эди.

1 июлдан бошлаб эса энг қиммат ҳисобланувчи автокредит ставкалари тушишни бошлади. Автокредит берилувчи деярли барча банкларда ставка миқдори энди 24 фоизни ташкил этади.

Хусусан, «Асака банк»да ставка 26-30 фоиздан, «Давр банк»да 26-27,5 фоиздан, «Ипотека банк»да 28 фоиздан, Orient Finans Bank’да 26-28 фоиздан тушди. Шу билан бирга, дастлабки бадал тўлови ва кредит муддати деярли ҳеч қайси банкда ўзгармаган.

  • Кўрилди
    7180
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хидиров Уран Тураевич2020-07-13 22:58:06

Хозиргина таклиф жунатдим, мени сузларимни чикармасангизлар керак!


Хидиров Уран Тураевич2020-07-13 22:54:48

Мен мошина олмокчиман, gentra, фоизсиз, уз нархини 5 йилга булиб тулаш шарти билан, GM дагилар берасларми?


Алихон2020-07-12 13:23:15

Салом мен равон олмоқчиман.хозирда кредитга олдиннан қанча тулашим керак


Zoir2020-07-10 14:39:09

Boshlang'ich to'lovsiz beringlar yoki rastamoshkani ochinglar bo'ldida endi


Обиджон2020-07-10 09:26:26

Нимаси бу 24 фойиз 100 милионлик мошина булса 124 милион киб тулаш керак бу нимаси


Равшан2020-07-10 08:09:22

50 % олдиндан тўланса кафилни ойлиги қанча бўлиши керак


MIROLIM 2020-07-10 07:54:05

Men kridit omoqchiman 30 - 40 million qanday olish mumkin


Mahbub2020-07-10 01:03:34

Men o'qituvchiman coblt 2 pazitsiya moshinasidan olmoqchiman .To'liq to'lov uchun imkoniyatim yo'q oldindan qancha to'lanadi necha yilga beriladi.


Murodjon 2020-07-09 21:50:56

Kreditni foizinibas mashinani narxini tushurishsin. Hozir XXI asr ular haliyam 20 asrda yurishibdi. Mashina ko'p davlatlarda o'ta oddiy narsa biz uchun esa orzu. Bu haqiqiy ahmoqgarchilik. Bir ikki foiz tushurib qo'yib gapirishlarini qaren ikki oy oldin 20 foizga ko'tarishgandiku. BU BOZOR IQTISODIYOTI EMAS!!!


Муроджон2020-07-09 20:28:45

Барибир баланд.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+