Қашқадарёдан Россияга сариқ тарвуз экспорт қилинмоқда

08.07.2020, 17:15

Қашқадарёдан Россияга сариқ тарвуз экспорт қилинмоқда

Қашқадарё вилояти деҳқонлари Россияга тўрт тонна сариқ тарвуз экспорт қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси хабар берди.

«Дарё» мухбири сариқ тарвуз экспортини йўлга қўйган косонлик тадбиркор Нурбек Каримов билан мулоқот қилди.

Таъкидланишича, Голландия нави бўлган бу сариқ тарвузлар вилоятнинг Косон туманида етиштирилган бўлиб, нафақат кўриниши балки мазаси билан ҳам оддий тарвуздан фарқланади.

«Ҳокимлик вакиллари билан суҳбатлашганимизда улар уруғсиз ва сариқ рангли тарвуз навини етиштириб, хорижга экспорт қилишимизни таклиф қилишди. Бизга сариқ рангли тарвуз нави қизиқ бўлгани боис, ишни бошладик. Ва дастлабки ҳосилимизни олдик», — дейди Sunny Land Export масъулияти чекланган жамияти раҳбари Нурбек Каримов.

Нурбек Каримовнинг маълумот беришича, сариқ тарвузлар 65 кунда пишиб етилади.

«Россиялик ҳамкорларимиз талабига мос келган сариқ тарвузлар оддий тарвузга қараганда тез пишади. Деҳқонлар одатий тарвузлар ҳосилини 90 кунда олса, бу нав 65 кунда тайёр бўлади. Бундан ташқари алоҳида ўғитлар билан озуқалантиришни талаб қилади ва анъанавий ўзимизнинг тарвузга нисбатан кам суғорилади», — дейди Нурбек Каримов.

Хорижга сотилаётган сариқ тарвузларнинг бир килоси 55 сентга баҳоланмоқда.

Тадбиркорнинг қўшимча қилишича, сариқ тарвузлар тез орада маҳаллий бозорга ҳам чиқади.

Аниқланишича, сариқ тарвуз экспортини йўлга қўйган тадбиркор вилоятда ҳўл мева экспорти билан шуғулланади. Тадбиркор 2019 йилда хорижий давлатларга тўрт миллион долларлик ҳўл мева эскпорт қилган.

«Йил бошидан хорижга карам экспорт қила бошлаймиз ва йил якунида узум экспорти билан якунлаймиз. Барча турдаги ҳўл меваларни хорижга олиб чиқамиз», — дейди тадбиркор.

  • Кўрилди
    870
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Muhammad Ali2020-07-09 02:51:18

Ha, o'zimizni xalq qolib chet elga ketdi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+