Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун 500 миллион доллар ажратади

12.07.2020, 15:25

Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун 500 миллион доллар ажратади

Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директор Лилия Бурунчук Ўзбекистон ҳукумати билан Жаҳон банки ўртасидаги мамлакат қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун йўналтириладиган умумий қиймати 500 миллион долларлик қарз битимини имзолади.

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев, ЖБнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, шунингдек, банк ва тегишли идоралар вакиллари иштирок этди.

Лойиҳа Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан тегишли равишда 276 миллион ва 224 миллион доллар миқдорида молиялаштирилади.

  • Кўрилди
    475
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Нормуродов комил 2020-07-12 21:45:34

Кишлок хужалик вазирига кандай боглансам булади кишлок хужалик лалими йирлардан фойлаланишда таклифларим бор


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+