“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча маблағ ажратилди

14.07.2020, 16:09

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча маблағ ажратилди

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини ҳамда Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Huquqiy axborot" telegram канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча равишда 98 миллион АҚШ доллари:

“Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари;

АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари;

“Микрокредитбанк” АТБга – 28 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағлар ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, қарор билан микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшлар ва хотин-қизларни кичик тадбиркорликка жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга – 2 миллион АҚШ доллари;

Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун Наманган вилояти ҳокимлигига – 50 миллион АҚШ доллари ажратилади.

  • Кўрилди
    1260
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Альфия2020-07-15 15:51:42

пенсионерларга хам бериладими


РУСТАМ САТТАРОВ2020-07-15 15:26:09

ХАЙРЛИ КУН. АЗИЗЛАР АЖРАТИЛГАН МАБЛАГНИ МАНЗИЛЛИ ЮРИБ БЕРИНГЛАР ИЛТИМОС. ЯЪНА ОЛДИНГИ САФАРГИДАЙ БАНК ВА ФЕРМЕР ХУЖАЛИКЛАРИ ТАШКИЛОТ ВА ХУСУСИЙ КОРХОНАЛАР ОРКАЛИ АЙЛАНМА МАБЛАГГА ТОВАР ЕКИ ХОМ АШЁ ОЛИНСА ОДДИЙ ФУКОРОЛАР ВА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР УЧУН ХЕЧ КАНДАЙ НАФИ БУЛМАЙДИ ИЛТИМОС ФИКРИМНИ ИНОБАТГА ОЛАСИЗЛАР ДЕБ УЙЛАЙМАН ЧУНКИ УЗИМ ХАМ ДАРОМАД КИЛАДИГАН ФУКАРОМАН МЕНДАН БОШКА ОИЛА АЪЗОЛАРИМ ХЕЧ КАЙЁРДА ИШЛАМАЙДИЛАР ТОПГАН МАБЛАГИМ 1 ОЙДАН 2 СМ ОЙГА АРАНГ ЕТАДИ. АЁЛИМНИ ИШ БИЛАН БАНД КИЛСАМ УЗИ ВА МЕН УЧУН ИЖОБИЙ БУЛАР ЭДИ. ФАРЗАНДЛАР КЕЛАЧАГИ УЧУН ХАМДА ВАТАН РАВНАКИГА ХИССАСИНИ КУШСА ДЕГАН УМИДДАМАН.


Алишер2020-07-15 00:22:59

фоизи кандай бу кредитларни банк канча олиб колади кредит бергани учун 60милион олсак канчаси кулга тегади менинг бир танишим 45милион олаётган экан кулига 37милион тегар экан лекин у 45милионга фоиз ва асос тулар экан шу кредитларни фоизи катта розимиз шунга хам лекин пулнинг хаммаси кулга тегадиган килса булмайдими одамнинг ичи ачимас эдида тулайдиган фоизларига а нима дедингиз


Баходир2020-07-14 20:52:57

Бу пул хар доим ажратилди дейилади лекин оддий ахолига берилмеди нима кераги бунака хабар таркатишни


Sarvar Muxammadiev2020-07-14 16:55:30

Assalomu aleykum, shu har bir oila tadbirkor dasturi dan kredit olish uchun qayerga murojaat qilish kerak?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+