«Блокатор тақиш ниқоб ва антисептикнинг ўрнини боса олмайди»

28.07.2020, 12:07

«Блокатор тақиш ниқоб ва антисептикнинг ўрнини боса олмайди»

Кеча, 27 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда Отабеков фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

Блокатор бейжикларнинг ичида оддий кукун борлиги тўғрисида видеороликлар тарқалди. Бу борада керакли ташкилотлар суриштирув ишларини олиб боришдими, шунингдек, четдан келадиган блокаторларнинг ичидаги таркиби текшириб бориладими?

“Бейжик ичидага картрежга жойлаштирилган фаол модда - хлор диоксидини сақлайди.

Аммо бу модда  кишида аллергия, тошмаларни келтириб чиқариши мумкин.

Мазкур блокаторларнинг коронавирусдан ҳимоя қилиши исботловчи маълумотлар мавжуд адабиётларда йўқ. Блокатор тақиш ниқоб ва антисептикнинг ўрнини боса олмайди. Четдан кириб келган ҳар бир махсулот албатта текширувдан ўтказилганидан сўнг ишлатишга рухсат берилади”, – дея жавоб берди Нурмат Отабеков.

  • Кўрилди
    270
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+