2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
03.12.2020, 17:08

“2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6122-сон, 03.12.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
➖ 2 сентябрь – пайшанба;
➖ 3 сентябрь – жума.
Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш бўйича топшириқ берилди (+ВИДЕО)
26.01.2021, 09:10
-
Бухоро вилоятини маҳаллабай тизимда ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди
22.01.2021, 15:17
-
Президент: Масала аввало маҳаллада ҳал бўлсагина одамлар рози бўлади
21.01.2021, 16:23
-
Ўзбекистонда 2020 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қанча кредитлар ажартилди?
21.01.2021, 09:11
-
Тошкентда Президент университети очилади
16.01.2021, 22:50
Фикрингизни қолдиринг