Ўзбекистонда 2020 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қанча кредитлар ажартилди?
21.01.2021, 09:11

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2020 йилда 214 мингдан ортиқ лойиҳага жами 6,1 трлн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.
Дастурлар доирасида ажратилган кредитларнинг 2 трлн. 479 млрд. сўми (41 фоизи) юридик шахслар ва ЯТТларга, 3 трлн. 599 млрд. сўми (59 фоизи) ўзини ўзи банд қилувчи жисмоний шахсларга ажратилган. Бунда асосий эътибор аҳолини қўшимча даромад манбаларига эга бўлишига ҳамда кафолатланган янги иш ўринларини яратишни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга қаратилди.
Ушбу кредитларнинг 78 фоизи (4,8 трлн. сўми) “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури, 22 фоизи (1,3 трлн. сўми) бошқа дастурлар ҳиссасига тўғри келади.
Мазкур маблағларнинг 1 трлн. 620 млрд. сўми хотин-қизлар тадбиркорлигини, 1 трлн. 840 млрд. сўми ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга ажратилган.
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев: Ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик бўлмайди
04.03.2021, 08:39
-
1 мартдан фуқароларга уй-жой шароитларини яхшилаш учун субсидиялар бериш бошланди. Улар айнан кимларга берилади?
02.03.2021, 15:45
-
Президент: Экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши керак
25.02.2021, 10:28
-
Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи (+ВИДЕО)
22.02.2021, 14:24
-
Шавкат Мирзиёев: Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаган
19.02.2021, 16:27
Фикрингизни қолдиринг