Бош вазир ўринбосари ИТБ Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши Раиси этиб сайланди

09.02.2021, 09:44

Бош вазир ўринбосари ИТБ Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши Раиси этиб сайланди

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ислом тараққиёт банки Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши – Банк олий бошқарув органи Раиси этиб Ўзбекистон томонидан Бошқарувчи, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов сайланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ўтган йилнинг октябрь ойида Сардор Умурзоқов Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилари Кенгаши Раиси ўринбосари этиб сайланган эди.

Маълумот ўрнида: ўз таркибида Ислом тараққиёт банки, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси, Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси, Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси ва Ислом тадқиқот ва таълим институти каби тузилмаларни бирлаштирган Ислом тараққиёт банки Гуруҳи 1974 йил Саудия Арабистони Жидда шаҳрида ташкил этилган. ИТБ аъзолари таркибига 57 мамлакат киради. Банк фаолиятининг асосий йўналиши иқтисодиёт стратегик тармоқларида йирик инфратузилмавий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштиришдир.

  • Кўрилди
    273
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+