Русский   www.gov.uz
МАЪЛУМОТЛАР УЧУН
МАНЗИЛ:  ТОШКЕНТ Ш.,  НУКУС КЎЧАСИ, 73-А УЙ., 100015.
Маълумот учун телефонлар:  255-92-90
Факс:  255-62-11
Электрон манзил: uzlidep@mail.ru, uzlidep@intal.uz


ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ УЮШМАСИ

«ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ –  

ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ» 

Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси билан 

 

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ УЮШМАСИ

Марказий Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида

 

БОШ БИТИМ

 

Тошкент шаҳри                                                                     2005 йил 22 июнь

 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (кейинги матнларда “Партия” деб аталади) номидан Устав асосида иш юритувчи Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев биринчи томондан ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси (кейинги матнларда “Уюшма” деб аталади) номидан Низом асосида иш юритувчи Уюшманинг Марказий Кенгаши раиси С.Қобилов иккинчи томондан, биргаликда кейинги ўринларда “томонлар” деб аталувчилар мазкур Бош битимни имзоладилар.

 

I. Битимнинг мақсади 

 

Ушбу битим томонларнинг ҳамкорликда фаолият юритиш муносабатларини белгилайди.

Битимнинг бош мақсади фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш учун зарурий шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш.

 

II. Партиянинг мажбуриятлари 

 

Партия қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

фермерларнинг ижтимоий–сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини ошириш мақсадида ўқувларни ташкил этиш ва бошқа ташкилий, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;

фермерлар онгига Партиянинг сиёсий пойдевори бўлган либерал-демократик ғоялар ва қадриятларни сингдириш, сифат нуқтаи назаридан партия сафларини кенгайтиришга қаратилган партия сиёсатини тарғиб қилиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

фермер хўжаликларининг тўлиқ иқтисодий ва молиявий эркинлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигидаги ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ишдаги самарадорликни рағбатлантириш ва профессионал қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий шароит ва кафолатларни яратишга кўмаклашиш;

қишлоқда ўз ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий муаммо ва камчиликларни Уюшма билан биргаликда аниқлаш ва уларни бартараф этишда Партия ва унинг ҳудудий партия ташкилотлари ва партиядан сайланган депутатлар ваколатларидан тўлиғича фойдаланиш;

фермерликни ривожлантиришга қаратилган қонун ҳужжатларининг бажарилиши мониторингини юритиш, амалга оширилган тадбирлар натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясига таклиф киритиш;

мамлакат қишлоқ хўжалигининг модернизациялашувини ҳамда бозор тамойилларига асосланган тизимини яратиш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

фермерларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, хўжалик бошқарув соҳасидаги билимларини ва малакаларини мунтазам ошириб бориш юзасидан ўқув-семинарлари ва бошқа тадбирлар ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

маҳаллий ва республика оммавий ахборот воситалари, шунингдек “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси орқали фермер хўжаликлари фаолиятига оид жараёнларни ёритиш;

Уюшма ва унинг ҳудудий тузилмалари ижроия аппаратларига малакали кадрларни жалб этиш бўйича узлуксиз тадбирларни амалга ошириб бориш.

 

III.  Уюшманинг мажбуриятлари

 

Уюшма қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

фермерларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги, ҳуқуқий, иқтисодий ва хўжалик бошқаруви соҳасидаги малакаларини ошириш мақсадида ўқув-семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

фермерларнинг  эркинлигини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратиш, фермер хўжаликлари фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш; 

тайёрловчи, таъминот, хизмат кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар билан фермер хўжаликлари ўртасида шартномалар тузилиши ҳамда тузилган шартнома шартларини ўз муддатида бажарилиши мониторингини юритиш;

фермер хўжаликлари ва Уюшманинг бошқа аъзоларини ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатларини давлатнинг бошқарув ва хўжалик юритувчи бошқа субъектлар ҳамда ҳуқуқий ва жисмоний шахслар олдида, судларда ҳимоя қилиш;

Уюшманинг ҳудудий филиаллари тизимида хўжалик ҳисобдаги, юридик шахс сифатида фаолият кўрсатадиган ташкилотларни тузиш ва уларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш;

қишлоқ хўжалик ерларини техника ва технологик ускуналар билан таъминлаш, фермер хўжаликлари фойдаланиши учун қулай ва осон бўлган янги ихтироларни рағбатлантириш ва фермерлар учун ихтисослаштирилган ахборот-маркетинг хизматларини яратиш;

фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги техникаларига, қайта ишлаш технологик жиҳозлари ва бошқа асосий воситаларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда эҳтиёжларини қондириш юзасидан тегишли чора-тадбир амалга ошириш:

фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашни янада ривожлантириш орқали ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар экспорти салоҳиятини ошириш;

фермер хўжаликларига ички ва ташқи ҳамкорлар ҳамда инвесторлар билан алоқаларни ўрнатилишида ёрдам бериш, фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишда, республика қишлоқ хўжалигига чет эл сармояларини киритилишини кенгайтириш ҳамда қишлоқда қўшма корхоналар ташкил этишни кучайтириш;

фермер хўжаликлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини кенгайтиришда кооперация ҳаракатини кучайтириш;

фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини мониторингини юритиш, уларни ривожлантириш юзасидан тегишли идораларга таклиф киритиш;

Уюшма Марказий Кенгаши раисини Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолигига тавсия этади; 

Уюшма ҳудудий филиаллари Кенгаши раисини ўриндошлик асосида Партиянинг тегишли ҳудудий ташкилоти Кенгаши раисининг кичик бизнес ва фермер хўжаликлари билан ишлаш бўйича раис ўринбосари лавозимига тавсия этади;

барча қарор ва ечимларни Партия билан келишган ҳолда қабул қилади, бунда Уюшманинг ташкилий тузилмаси ҳам эътиборга олинади. Ташкилий тузилмага мувофиқ Уюшманинг ҳудудий филиали Кенгаши ўз таркибидан Кенгаш раисини (ЎзЛиДеП аъзоси бўлиши шарт) ва унинг ўринбосарини сайлайди;

хорижий давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борадиган ўқув-семинар ва бошқа тадбирларни Партия билан келишган ҳолда амалга оширади;

Уюшма томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан Партияга доимий равишда маълумот бериб боради;

ушбу битимда кўрсатилган фаолиятни мувофиқлаштиришни таъминлаш  мақсадида ўз вакиллари орқали Партиянинг коллегиал тадбирларида бевосита иштирок этади.

 

IV. Томонларнинг бошқа мажбуриятлари

 

Томонлар қуйидагилари мажбуриятларни бажаради:

фермерлик ҳаракатини ривожлантириш борасидаги долзарб вазифалардан келиб чиқиб, йиллик Ҳаракат Дастурини ишлаб чиқиш;

ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш мақсадида ахборот-таҳлилий маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш;

ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларга эришиш мақсадида мазкур битим доирасида белгиланган йўналиш ва шаклларда ҳамкорликни олиб бориш, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда қарорлар қабул қилиш;

зарурат юзасидан ва томонлардан бирининг ташаббуси билан қўшма йиғилишлар ўтказиш. Қўшма йиғилишларда раҳбарликни навбат билан ёки йиғилиш қатнашчиларининг қарори билан амалга ошириш.

 

V. Ҳамкорлик йўналишлари

 

Томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик олиб боради:

ривожланган бозор иқтисодиётининг ўзига хос миллий анъаналарига таянган, ривожланган ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ғоялари йўлида кураш олиб бориш;

қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларга доир қонун лойиҳалари, бошқа меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамасида иштирок этиш орқали иқтисодий ислоҳотлар жараёнида фермер хўжаликларини фаолиятини ривожлантириш борасида ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш;

фермерлик ҳаракатининг ривожланишидаги долзарб муаммолар бўйича қўшма семинарлар, давра суҳбатлари ва конференциялар ўтказиш;

давлат ва жамият қурилишини демократлаштириш, иқтисодиётни либераллаштириш ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, жамиятнинг интеллектуал ривожланишида, гуманитар ва маънавий соҳалар, қонун устиворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, ташқи сиёсат ва миллий хавфсизликни таъминлаш соҳаларида устувор вазифаларни амалга оширишга оид тадбирлар ўтказиш;

фермер хўжаликлари салоҳиятини оширишга  қаратилган жамоат эътиборига молик қўшма тадбирлар ўтказиш, аҳоли эътиборини жалб қилиш, сифат жиҳатдан Уюшма ва Партия сафини кенгайтиришни рағбатлантириш;

демократик ўзгаришларнинг янада кенгайиши, фуқаролик жамияти асосларини барпо этиш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва демократик қадриятлар, либерализм ғояларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳамда мамлакатнинг жамият ва давлат қурилишидаги асосий йўналишларининг моҳияти акс этган тарғибот-ташвиқот методик қўлланмаларни тайёрлаш ва кенг оммага етказиш;

қишлоқда хақиқий мулкдорлар синфини кенгайтириш ва самарали ривожланишини рағбатлантирувчи Ҳаракат дастурларини амалга оширишни таъминлашга қаратилган ягона сиёсат олиб бориш йўли билан республиканинг ижтимоий-иқтисодий ва жамоат тизимидаги муносабатларда фермерлик ҳаракатининг фаоллигини ошириш;

фермерларнинг малакасини ошириш мақсадида илм‑фан ютуқлари ва ишлаб чиқаришдаги илғор тажрибага асосланган ўқишларни ташкил этиш, фермерларнинг тадбиркорлик ва ишбилармонлик қобилиятини юзага чиқариш, бозор иқтисодиёти, мулк, ер, сув ва бошқа моддий ресурслардан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш;

жойлардаги олий ўқув юртлари, коллежлар, махсус мактаблар, академик лицейларда мутахассислар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш ва бунга эришиш;

фермер хўжаликлари имкониятларидан келиб чиқиб, тижорат банклари ва бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан имтиёзли кредит ресурслари ажратилишини кўпайтиришга эришиш;

тижорат банклари ва лизинг компаниялари томонидан фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги техникалари ва бошқа асосий воситаларни етказиб бериш шартларини ўрганиб чиқиб, фермер хўжаликларига етказиш, лозим бўлган ҳолда лизинг шартларини фермер хўжаликлари имкониятларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштиришга эришиш;

фермер хўжаликлари манфаатларига бўйсундирилган, бозор тамойиллари талабларига асосланган хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар барпо этилишини ташкиллаштириш;

фермерларга хизмат қилувчи ва у билан бевосита боғлиқ бўлган бозор иқтисодиёти инфратузилмасини яратиш бўйича истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;

            ишсизликни олдини олиш мақсадида қишлоқ жойларига олий ўқув юртлари битирувчиларини ўз мутахассислиги бўйича ишга жалб этишнинг механизмларини ишлаб чиқиш, қўшимча иш ўринлари ташкил этиш юзасидан фермер хўжаликларига маслаҳат бериш;

томонлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаришлари мумкин.

      

 

VI. Томонларнинг жавобгарлиги

 

            Ушбу битим бўйича томонлар молиявий жавобгарликка эга эмас. Битим юзасидан мажбуриятларини бажармаган ҳолда келиб чиқадиган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан ҳал этилади.

           

VII. Қўшимча шартлар

 

            Ушбу битимга томонларнинг ёзма розилиги билан сезиларли молиявий ҳолатларни акс эттирувчи қўшимча ва махсус хизматлар билан боғлиқ бўлган қўшимчалар киритилиши мумкин.

            Ушбу битимга ўзгартиш киритиш томонларнинг розилиги билан амалга оширилади.

           

VIII. Битимнинг амал қилиш муддати

 

Битим Тошкент шаҳрида 2005 йил 22 июнь куни ўзбек тилида ёзилган бўлиб, тенг ҳуқуқий кучга эга бўлган икки нусхада тайёрланган. Битим томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва ҳамкорлик муддати доимий ҳисобланади.

            Ушбу битим томонларнинг ўзаро келишувига асосан бекор қилиниши мумкин.

 

 

 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси

 

М. Тешабоев

 

Ўзбекистон фермер

хўжаликлари уюшмаси Марказий Кенгаши раиси

 

  

С. Қобилов

 



Warning: mysql_result() expects parameter 2 to be long, string given in /var/www/vhosts/uzlidep.uz/httpdocs/content/con_page/index.page.php on line 72
«ISHBILARMON, MARDLIK, SHIJOAT SOHIBI, AZMI QAT’IY, TADBIRKOR VA HUSHYOR BIR KISHI MING-MINGLAB, TADBIRSIZ LOQAYD KISHILARDAN YAHSHIDIR»
QIDIRUV
AXBOROT HAMKORLARIMIZ
BIZNING HAMKORLAR
ОБУНА
ПАРТИЯ НАШРИ