|
МАЪЛУМОТЛАР УЧУН
МАНЗИЛ: ТОШКЕНТ Ш., НУКУС КЎЧАСИ, 73-А УЙ., 100015. Маълумот учун телефонлар: 255-92-90 Факс: 255-62-11 Электрон манзил: uzlidep@mail.ru, uzlidep@intal.uz |
Марказий назорат-тафтиш комиссиясиТадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Марказий назорат-тафтиш комиссияси
«Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси» Марказий назорат-тафтиш комиссияси партиянинг марказий назорат органи бўлиб, партиянинг раҳбар ва ижроия органлари, қуйи партия ташкилотлари устидан Устав ва партия раҳбар органларининг қарорлари бажарилишини ҳамда уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятларини назорат қилади. Марказий назорат-тафтиш комиссияси Съезд томонидан тасдиқланган низом ва Устав асосида ўз фаолиятини олиб боради. Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзоларининг сони Съезд томонидан белгиланади. Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзолари очиқ овоз бериш йўли билан уч йил муддатга сайланадилар. Марказий назорат тафтиш комиссиясининг таркиби 9 кишидан иборат. Комиссия раиси – Тошматов Қобилжон Фаттахович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзоси бир вақтнинг ўзида партия Сиёсий Кенгаши аъзоси бўлиши ёки унинг ижро органларида ишлаши мумкин эмас. Марказий назорат-тафтиш комиссияси ўз мажлисида комиссия раиси ва унинг ўринбосарини сайлайди. Марказий назорат-тафтиш комиссияси мажлисларида партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари қатнашишлари мумкин. Марказий назорат-тафтиш комиссияси ваколатлари: – Партия раҳбар органлари, қуйи партия ташкилотлари ва партия аъзоларининг мазкур Устав, партия Дастури, қарорлар ва меъёрларни бажарилиши ва риоя этилиши устидан назорат ўрнатади; – партия тузилмаларининг молиявий-хўжалик фаолияти ҳамда йиллик партия бюджети режасининг мақсадли амалга оширилиши устидан тафтиш ўтказади; – партия аъзоларининг ариза ва шикоятларини кўриб чиқади; – партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ташкилотлари, туман (шаҳар) бўлимларининг назорат-тафтиш комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштиради. Марказий назорат-тафтиш комиссияси мазкур Устав ва Съезд қарорларидан келиб чиқадиган бошқа ваколатларни амалга ошириши мумкин.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Марказий назорат-тафтиш комиссияси ТАРКИБИ
Ортга |
«ISHBILARMON, MARDLIK, SHIJOAT SOHIBI, AZMI QAT’IY, TADBIRKOR VA HUSHYOR BIR KISHI MING-MINGLAB, TADBIRSIZ LOQAYD KISHILARDAN YAHSHIDIR»
QIDIRUV
AXBOROT HAMKORLARIMIZ
BIZNING HAMKORLAR
ОБУНА
ПАРТИЯ НАШРИ
|