|
МАЪЛУМОТЛАР УЧУН
МАНЗИЛ: ТОШКЕНТ Ш., НУКУС КЎЧАСИ, 73-А УЙ., 100015. Маълумот учун телефонлар: 255-92-90 Факс: 255-62-11 Электрон манзил: uzlidep@mail.ru, uzlidep@intal.uz |
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисиТЕШАБОЕВ МУХАММАДЮСУФ МУТАЛИБЖАНОВИЧ
1954 йил 27 ноябрда Андижон шаҳрида, хизматчи оиласида туғилган, миллати - ўзбек, «Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси» аъзоси (унинг дастлабки тузилган кунларидан бошлаб).
1976 йилда Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни, 1994 йилда – Умумроссия ташқи савдо академиясини тамомлаган. 1990 йилда Ленинград молия-иқтисодиёт университетида «Улгуржи савдо самарадорлигини ошириш» мавзуидаги диссертацияни ёқлаган. Меҳнат фаолиятини 1976 йилда Андижон вилояти «Ўзтекстилсавдо» улгуржи савдо базасида товаровед лавозимида бошлаган, сўнгра бош товаровед ва база директори ўринбосари вазифаларида ишлаган. 1989-1996 йилларда Андижон вилояти бўйича савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари, «Андижонгазмол» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган. Ўриндошлик асосида Тошкент халк хўжалиги институтининг Андижон филиалида дарс берган. 1996-2002 йилларда «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасида стратегик лойиҳалаш ва ички савдо дирекцияси раҳбари, Ташқи савдо дирекцияси директори бўлиб ишлаган. 2003-2005 йилларда - «НОLDКОМЕКSРIМ» масъулияти чекланган жамиятининг Бош директори бўлган. 1990-1994 йилларда Андижон вилояти халқ депутатлари кенгаши депутати этиб сайланган. 2003 йил 15 ноябрда «Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси» Таъсис съездида партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари этиб сайланган. 2005 йилдан буён - «Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси» Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси. 2005 йилдан 2010 йилгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар Қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 2010 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди ва Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари Қўмитаси раиси этиб сайланган. Оилали, уч нафар фарзанди бор. Ортга |
«ISHBILARMON, MARDLIK, SHIJOAT SOHIBI, AZMI QAT’IY, TADBIRKOR VA HUSHYOR BIR KISHI MING-MINGLAB, TADBIRSIZ LOQAYD KISHILARDAN YAHSHIDIR»
QIDIRUV
AXBOROT HAMKORLARIMIZ
BIZNING HAMKORLAR
ОБУНА
ПАРТИЯ НАШРИ
|