Русский   www.gov.uz
Партия тарихи
МАЪЛУМОТЛАР УЧУН
МАНЗИЛ:  ТОШКЕНТ Ш.,  НУКУС КЎЧАСИ, 73-А УЙ., 100015.
Маълумот учун телефонлар:  255-92-90
Факс:  255-62-11
Электрон манзил: uzlidep@mail.ru, uzlidep@intal.uz


Партия тарихи

ПАРТИЯНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ДОИР ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

 

2003 йил  15 ноябрда  "Тадбиркорлар ва  ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси"нинг Таъсис қурултойи бўлиб ўтди. 2003 йил 3 декабрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган.


ЎзЛиДеП мулкдорлар синфи, кичик бизнес, фермер ва деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқариш ва бошқарувдаги юқори малакали мутахассислар ҳамда ишбилармон кишилар манфаатини ифода этади ва ҳимоя қилади.


Партия аъзоларининг сони 2008 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 153 мингдан ортиқ бўлиб, бошланғич ташкилотлари сони 7193 тани ташкил этади.


Партия аъзоларининг 65 фоизини тадбиркорлар, фермерлар, хусусий сектор вакиллари, қолган 35 фоизини эса аҳолининг бошқа қатламлари вакиллари ташкил этади.


2004 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик  палатасига бўлиб  ўтган  сайловларда  партия аъзоларидан 41 киши депутат этиб сайланди ва парламентда энг йирик фракцияни ташкил  этишга  муваффақ бўлдилар.


Партия аъзоларидан 33 киши Сенатор этиб сайланди.


ЎзЛиДеП ташаббуси билан "Фидокорлар" миллий-демократик партияси ҳамда "Адолат" социал-демократик партияси фракциялари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент Демократик блоки тузилган.


ЎзЛиДеП ўз фаолиятида аёллар салоҳиятига, хусусан уларнинг жамиятдаги ролини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор беради. Партия аъзолари ичида 46,5 минг, партия бошланғич ташкилотлари раҳбарлари сафида 1,5 минг аёллар фаолият олиб боришмоқда.


Партиянинг асосий дастурий мақсадларидан бири сифатида фермер хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизимидаги ролини ошириш белгиланган. Партия ўз фаолиятида Ўзбекистон фермер хўжаликлари Уюшмаси билан яқиндан ҳамкорлик олиб боради.


Партия фаолиятидаги яна бир асосий йўналиш – фуқаролик жамияти институтлари билан ишлаш. ЎзЛиДеПнинг парламентдаги фракцияси ташаббуси билан "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўгрисида" қонун қабул қилинди (2007 йил, январь). Қонуннинг мақсади ННТлар фаолиятини кафолатлаш, давлат томонидан қўллаб-кувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир.


Партиянинг марказий нашри "XXI аср" газетаси.

 



Ортга
«ISHBILARMON, MARDLIK, SHIJOAT SOHIBI, AZMI QAT’IY, TADBIRKOR VA HUSHYOR BIR KISHI MING-MINGLAB, TADBIRSIZ LOQAYD KISHILARDAN YAHSHIDIR»
QIDIRUV
AXBOROT HAMKORLARIMIZ
BIZNING HAMKORLAR
ОБУНА
ПАРТИЯ НАШРИ