Русский   www.gov.uz
"Аёллар қаноти" фаолияти
Умумий маълумотлар
МАЪЛУМОТЛАР УЧУН
МАНЗИЛ:  ТОШКЕНТ Ш.,  НУКУС КЎЧАСИ, 73-А УЙ., 100015.
Маълумот учун телефонлар:  255-92-90
Факс:  255-62-11
Электрон манзил: uzlidep@mail.ru, uzlidep@intal.uz


Аёллар қаноти" фаолияти

ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР ҲАРАКАТИ – ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ–ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ

«АЁЛЛАР ҚАНОТИ»

 

 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал–демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2004 йил 22-апрелдаги 32–сонли қарорига биноан «Аёллар қаноти» фаолияти йўлга қўйилди. Фаолият доирасининг кенгайиши муносабати билан 2005 йил 5-апрелдан бошлаб  «Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш» бўлими деб номланди. 2004 йилда 45 767 нафар аёл партия аъзоси бўлган бўлса, бугунги кунга келиб  уларнинг сони 59 216  нафарни яъни партия умумий аъзоларининг 36  фоизини ташкил этади.

 

O’ZLIDEP “АЁЛЛАР ҚАНОТИ”НИНГ АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ

 

§        O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ўз фаолиятини партия Дастури, Устави, юқори партия органларининг қарорлари ҳамда мазкур Низом асосида йўлга қўяди.

§        “Аёллар қаноти”нинг асосий мақсадлари - янгилик яратишга чанқоқ, эл-юрт равнақи, Ватан манфаатлари учун фидойи бўлган, замон руҳини теран илғайдиган ишбилармон, тадбиркор, фермер хотин-қизларни бирлаштириш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ўз ақл-заковати, куч-ғайрати, интеллектуал салоҳиятини тўлиқ  намоён этишлари, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиб беришга кўмаклашишдан иборат

 

§        Бугунги кунда республиканинг барча вилоят, туман ва шаҳарларида “Аёллар қаноти” ҳудудий гуруҳлари фаолият юритмоқда.

§        “Аёллар қаноти” гуруҳлари O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг қуйи ташкилотлари қошида ташкил этилиб, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.

§        O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида «Аёллар қаноти»  томонидан 2005-2009 йил (III-чорак) ҳолатига  11 минг 300 дан  зиёд тадбирлар  ташкил қилинди.

 

§        Бугунги кунда  мамлакатимизнинг вилоят, шаҳар ва туманларида O’zLiDeP бошланғартия ташкилотлари сони 7486 тани ташкил этса, улардан 2000 тасига  аёллар раҳбарлик қилишмоқда;

§        Республикамизда 10 мингга яқин маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, партиямиздан сайланган оқсақоллар сони 4445 нафарни ташкил этса, шундан  459 нафаринир аёллар  ташкил этади;

Партиямиздан сайланган депутатлар сони  1979 нафар бўлиб, шундан  248 нафарини аёллар ташкил этади.



Ортга
«ISHBILARMON, MARDLIK, SHIJOAT SOHIBI, AZMI QAT’IY, TADBIRKOR VA HUSHYOR BIR KISHI MING-MINGLAB, TADBIRSIZ LOQAYD KISHILARDAN YAHSHIDIR»
QIDIRUV
AXBOROT HAMKORLARIMIZ
BIZNING HAMKORLAR
ОБУНА
ПАРТИЯ НАШРИ