Русский   www.gov.uz
МАТБУОТ ШАРҲИ
МАЪЛУМОТЛАР УЧУН
МАНЗИЛ:  ТОШКЕНТ Ш.,  НУКУС КЎЧАСИ, 73-А УЙ., 100015.
Маълумот учун телефонлар:  255-92-90
Факс:  255-62-11
Электрон манзил: uzlidep@mail.ru, uzlidep@intal.uz


2009 йил 25 декабрь куни “Халқ сўзи” газетасида ЎзЛиДеП аъзоси Бегали Икромовнинг “Сайловолди жараёни ва маъсулият туйғуси” мавзусидаги мақоласи чоп этилди. Муаллифнинг таъкидлашича, “-Алоҳида таъкидлаш лозимки, ЎзЛиДеП “либерализм” деганда ҳеч қачон чексиз-чегарасиз  ижтимоий ҳатти-ҳаракатлар ва бошбошдоқлик ҳолатини назарда тутмаган. Аммо баъзи партиялар вакилларининг либерализм ғояси ва эркинлаштириш жараёнини айнан шундай талқин қилаётганлари ачинарли ҳолдир. Ҳатто уларнинг баъзи бирлари аҳолини   либерал ғоялардан қўрқитишга уринаётганига гувоҳ бўлаяпмиз”.


“Халқ сўзи” газетасининг  2009 йил 23 декабрь кунидаги cонида ЎзЛиДеП фаоли Нурали Низомовнинг “Қишлоқ тараққиёти ва ўрта синф истиқболи” мавзусидаги мақоласи чоп этилди. “ЎзЛиДеП, - деб ёзади муаллиф,- эркин тадбиркорликни кучайтириш, ушбу ташаббуснинг истиқболда ташкилий-хуқуқий асосларини мустаҳкамлаб, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига ноқонуний аралашувга чек қўйиш каби масалаларни долзарб деб билади.”


“XXI asr” газетасининг  2009 йил 19 декабрь кунидаги 53(319)cонида Умид Арслонбековнинг “Мақсад аниқ, ғоялар асосли бўлсин ёки ЎзХДП номзодларининг навбатдаги қуруқ вадалари хусусида” мавзусидаги мақоласи чоп этилди. “Ўзбекистон Либерал-демократик партияси,-деб ёзади муаллиф,- давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги ўз депутатлари орқали молия ва банк тизими барқарорлигини кучайтиришга, бу борада зарур чора-тадбирлар  ишлаб чиқиб, уларнинг қабул қилинишига кўмаклашишни давом эттиришини ўз сайловолди дастурига бежиз киритмади.”


“Халқ сўзи” газетасининг  2009 йил 18 декабрь 244(4907)-сонида ЎзЛиДеП фаоли Нормурод Мирзаевнинг “Иқтисодий ислоҳотлар ва фаолиятимиз тамойиллари” мавзусидаги мақоласи чоп этилди. “O’zLiDeP,-деб ёзади муаллиф,- ўз олдига қўйган мақсадларда бошқа баъзи бир партиялар каби  қуруқ шиорлар билан эмас, балки амалий ишлар, биринчи навбатда, мулкдорлар синфи, тадбиркорлар, кичик ва хусусий бизнес вакиллари ҳамда фермерлар манфаатларини ифодалайдиган аниқ сиёсат юритиш орқали эришишга интилади.”


“XXI asr” газетасининг  2009 йил 17 декабрь кунидаги 52(318)cонида Умид Арслонбековнинг “ХДПнинг янги мавсумдаги эски ўйинлари” мавзусидаги мақоласи чоп этилди. “Ана энди ХДП етакчиларига,-деб ёзади муаллиф,- қўшимча иш ўринларини қай тарзда, қандай манбаларга таянган ҳолда яратмоқчисиз, дея савол бериб кўрайлик. Ижтимоий  ҳимояга муҳтож қатлам кишилари учун молиявий ва бошқа хилдаги имтиёзлар бериш учун сарфланадиган куч ва имкониятларнинг асл замини қаерда ўзи?.”




20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида мамлакатимиз ва чет эл журналистлари учун матбуот анжумани ўтказилди.


20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда сиёсий партиялар вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов бошқарди.


13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.


Warning: mysql_result() expects parameter 2 to be long, string given in /var/www/vhosts/uzlidep.uz/httpdocs/content/con_page/index.page.php on line 72
«ISHBILARMON, MARDLIK, SHIJOAT SOHIBI, AZMI QAT’IY, TADBIRKOR VA HUSHYOR BIR KISHI MING-MINGLAB, TADBIRSIZ LOQAYD KISHILARDAN YAHSHIDIR»
QIDIRUV
AXBOROT HAMKORLARIMIZ
BIZNING HAMKORLAR
ОБУНА
ПАРТИЯ НАШРИ