Русский   www.gov.uz
Тадбирлар
МАЪЛУМОТЛАР УЧУН
МАНЗИЛ:  ТОШКЕНТ Ш.,  НУКУС КЎЧАСИ, 73-А УЙ., 100015.
Маълумот учун телефонлар:  255-92-90
Факс:  255-62-11
Электрон манзил: uzlidep@mail.ru, uzlidep@intal.uz


ННТлар билан ҳамкорликдаги фаолият

Президентимизнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да тараққиётимизнинг янги босқичида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институлари ролини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, айни пайтда Концепция учинчи сектор фаолиятини такомиллаштиришда асосий дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Айни пайтда мамлакатимизда 5100 дан зиёд ННТ, 1200 дан ортиқ босма ва электрон ОАВ (уларнинг 600 дан ортиқроғи нодавлат ОАВлар), 10 мингдан зиёд фуқаролар йиғинлари ва маҳаллалар иш олиб бораётганини ҳисобга олсак, масаланинг моҳияти янада теранроқ намоён бўлади. Мавжуд ННТлар фаолиятининг маҳаллий ҳамда хорижий экспертлар томонидан ижобий баҳоланаётгани эса юртимизда нодавлат нотижорат ташкилотлар истиқболи ҳақида алоҳида ғамхўрлик кўрсатилаётганидан далолатдир. Концепцияда эътироф этилганидек, мавжуд ННТлар жамият аъзоларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, сиёсий маданияти, ҳуқуқий онги ва маънавиятини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда муҳим ўрин тутиши лозим. Ана шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, мавжуд сиёсий партиялар, Ўзбекистон экологик ҳаракати ҳамда «Камолот» ЁИҲ билан ҳамкорликда «Хотин-қизларни давлат ва жамият қурилишидаги ролини ошириш бўйича 2011-2012 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси» имзоланганди. Куни кеча ана шу режага мувофиқ сиёсий партиялар таркибидаги «Аёллар қаноти» раҳбарлари ҳамда хотин-қизлар қўмиталари қошида ташкил этилган «Раҳбар аёллар» клублари аъзолари иштирокида навбатдаги семинар машғулоти ўтказилди.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши, вилоят Давлат Солиқ ва Божхона бошқармалари ҳамкорлигида Денов туманида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жамиятимизнинг иқтисодий барқарорлиги кафолати” мавзусида ўтказилган ўқув-семинарда асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий мулкчилик субъектлари, экспорт ва импорт, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолиятини тартибга солувчи қонунларни таҳлил қилиш, уларни янада такомиллаштириш бўйича зарур тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, концепцияда ўртага қўйилган дастурий масалалар юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олишга қаратилди.


20 май куни O`zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши, вилоят Давлат Солиқ ва Божхона бошқармалари ҳамкорлигида Зарафшон туманида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жамиятимизнинг иқтисодий барқарорлиги кафолати” мавзусида ўтказилган ўқув-семинарда асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий мулкчилик субъектлари, экспорт ва импорт, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолиятини тартибга солувчи қонунларни тахлил қилиш, уларни янада такомиллаштириш бўйича зарур тавсияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да кўрсатилган дастурий масалалар юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олишга қаратилди.


       Нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш фондининг 2-грант кўрик-танловида “Тадбиркорлар ва фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” мавзуидаги лойиҳаси билан ғолиб бўлган Ўзбекистон Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти вакиллари “Фермер хўжалиги юритишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари” деб номланган китобни нашрга тайёрладилар.


2009 йил 11 июнь куни Жомбой тумани ҳокимияти мажлислар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Жомбой туманида тадбиркорликни ривожлантириш йўллари” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.


2009 йил 10 июнь куни Учтепа туманидаги “Карвон бозори” ОАЖ конференц-залида “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси” Тошкент шаҳар ва Учтепа туман Кенгашлари ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашдаги партиянинг устивор вазифалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


2009 йилнинг 22 май куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси Тошкент шаҳар ва Сергели туман Кенгашлари ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашдаги партиянинг устивор вазифалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


     Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши Шайхонтоҳур туман Кенгаши ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашда партиянинг устувор вазифалари” мавзусида Шайхонтоҳур туманидаги  “Ўзвиносаноат-Холдинг” компанияси анжуманлар залида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Warning: mysql_result() expects parameter 2 to be long, string given in /var/www/vhosts/uzlidep.uz/httpdocs/content/con_page/index.page.php on line 72
«ISHBILARMON, MARDLIK, SHIJOAT SOHIBI, AZMI QAT’IY, TADBIRKOR VA HUSHYOR BIR KISHI MING-MINGLAB, TADBIRSIZ LOQAYD KISHILARDAN YAHSHIDIR»
QIDIRUV
AXBOROT HAMKORLARIMIZ
BIZNING HAMKORLAR
ОБУНА
ПАРТИЯ НАШРИ