Русский   www.gov.uz
МАЪЛУМОТЛАР УЧУН
МАНЗИЛ:  ТОШКЕНТ Ш.,  НУКУС КЎЧАСИ, 73-А УЙ., 100015.
Маълумот учун телефонлар:  255-92-90
Факс:  255-62-11
Электрон манзил: uzlidep@mail.ru, uzlidep@intal.uz


Фикр-мулоҳазалар

22 Июль 2011
Зулхумор ТУРДАЛИЕВА,
O`zLiDeP Қўқон шаҳар кенгаши аъзоси  
 
 
Қувончу-ташвишлар биз учун бегона эмас
 
Бугун жамиятимиз ҳаётида юз бераётган туб ўзгаришлар, демократик янгиланишларни сиёсий партияларнинг фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди, албатта. Зеро, улар омма онги ва тафаккурига ғоявий таъсир кўрсатадиган қудратли ҳамда даъваткор кучдир.


11 Июль 2011

Мансур ЗОКИРОВ,
O`zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши раиси


Президентимиз Ислом Каримов томонидан «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»нинг яратилиши, шубҳасиз, ўтган давр мобайнида ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар, давлатчиликнинг ривожланиши ва фуқаролик жамиятига ўтиш жараёнида фуқаролар сиёсий онгининг ўсиши билан чамбарчас боғлиқдир.


8 Июль 2011
Шавкат ТЕШАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O`zLiDeP фракцияси аъзоси:

— “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонун лойиҳасидан кўзда тутилган асосий мақсад кредит ахбороти алмашинуви тизимидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, унинг ҳуқуқий базасини яратиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бу борадаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва албатта, битимлар тузишда томонларнинг кредит ахбороти алмашинувида иштирок этишлари учун тенг шароитлар яратишдан иборатдир.


8 Июль 2011
Муҳаммаджон ТУРСУНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
O`zLiDeP фракцияси аъзоси:

— «Тугатишга доир иш юритишнинг айрим тартиб-қоидаларини ўтказиш муддатларини тезлаштиришга йўналтирилган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси амалдаги муддатларни тезлаштиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Хусусан, «Банкротлик тўғрисида»ги қонуннинг кредиторларнинг биринчи йиғилишини суд мажлисигача камида ўн кун муддатда ўтказиш лозимлигини назарда тутувчи 10 ва 71-моддаларига ўзгартишлар киритилмоқда. Амалдаги қонунда кредиторлар йиғилиши баённомаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни беш кун ичида хўжалик судига топшириш ҳамда суднинг йиғилиш материаллари билан танишиши учун яна беш кун ажратилган бўлса, янги қонун лойиҳасида судга йиғилиш баённомасини топширишга икки кун, суднинг материаллар билан танишиши учун эса уч кунгача муддат берилаяпти. Бошқача айтганда, ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинганидан кейин кредиторларнинг йиғилиши билан суд мажлиси ўртасидаги муддат икки мартага  қисқаради ва жами беш кунни ташкил этади.


8 Июль 2011
O`zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши «Аёллар қаноти» раҳбари Феруза БОБОМУРОДОВА «XXI asr» мухбири саволларига жавоб беради

Айни пайтда вилоятда 8871 нафар партия аъзоси бўлиб, уларнинг 4041 нафарини хотин-қизлар ташкил этмоқда. 1700 нафарга яқини эса тадбиркор ва фермерлардир. Улар турли соҳаларда ишлаш баробарида партиянинг сиёсий, маънавий-маърифий тадбирларида ҳам фаол иштирок этиб, вилоятдаги аёлларга, хусусан, катта ҳаёт остонасига энди қадам қўяётган қизларга ўрнак бўлмоқдалар.


6 Июль 2011

Зилола СОБИРОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ахборот ва коммуникация технологиялари
масалалари қўмитаси аъзоси

Президентимиз табригида эришилаётган муваффақиятлар баробарида ечимини кутаётган муаммолар ҳам тилга олиндики, уларнинг тезкор ҳал этилиши матбуотимиз нуфузини янада оширишга хизмат қилади. Улардан бири — табрикда алоҳида қайд этилганидек: «... ўткир мавзуларни четлаб ўтиш, ўзини ўзи назорат қилиш, мансабда ўтирган кишиларга итоатгўйлик, кимгадир ёмон кўринмаслик, воқеликка бир хил ёндашув каби камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқдир».



6 Июль 2011
Фахриддин СОЛИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси


Юртбошимизнинг 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ходимларига йўллаган табригида жамоатчилик назорати институтини кучайтириш масаласига яна бир карра эътибор қаратилгани бежиз эмас, албатта. Чунки жамоатчилик назорати қонунийлик, демократия, шаффофлик, ахборот очиқлиги, холислик ва ихтиёрийлик тамойилларига асосланиб, жамиятда адолат мезонини сақлаш, шахс ва жамият манфаатларини таъсирчан ҳимоялашга қаратилган оммавий ҳаракатдир. Бу борада давлатимиз раҳбарининг «ахборот эркинлигини таъминлаш, давлат ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, уларни одамларнинг ўз фикр ва ғояларини, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабати  ва позициясини эркин ифода этадиган минбарга айлантириш бугунги кунда энг долзарб вазифамиз бўлиб қолаётгани» ҳақидаги фикрлари айниқса муҳим аҳамиятга эгадир.


4 Июль 2011
Илҳом НАСРИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг
Саноат, қурилиш ва савдо
масалалари қўмитаси раиси,
O`zLiDeP фракцияси аъзоси

Инсоният тарихидан маълумки, ҳар қандай жамиятда ҳокимиятлар мувозанатининг таъминланиши барқарорлик кафолати бўлиб келган. Ҳокимиятлар бўлиниши бу — демократик давлатнинг зарурий шарти бўлиб, унга тўла амал қилиш ваколатларнинг суиистеъмол этилишига тўсиқ қўяди, фуқароларни мансабдор шахслар тазйиқидан ҳимоя қилиб, бошқарув идоралари зиммасидаги масъулиятни оширади.


4 Июль 2011

Гулжан ХАЛМУРАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

O`zLiDeP фракцияси аъзоси


Бутунжаҳон туризм ташкилоти маълумотларида дунё ялпи ички маҳсулотининг ўндан бир қисми, халқаро инвестицияларнинг 11 фоиздан ортиғи туризм ҳиссасига тўғри келаётгани таъкидланмоқда. Дунё аҳолисининг 8 фоизи, яъни 192 млн. киши туризм соҳасида банд экани ҳам соҳанинг жаҳон иқтисодиётини йирик экспорт саноатига айланганидан далолатдир.


15 Июнь 2011
ёки Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг либерал ғояларни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолияти хусусида.

Маълумки, мамлакатимизда амалга оширилаётган  кенг кўламли ислоҳотлар даврида кўппартиявийлик тизимини янада мустаҳкамлаш, фикрлар хилма-хиллигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Бош қомусимизнинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши сиёсий партиялар ва уларнинг парламентдаги фракциялари зиммасига жуда катта масъулият юклаб, депутатлар ташаббускорлигини кучайтиришни талаб этмоқда. Сиёсий майдонда юзага келган янги талаблар, сиёсий партиялар учун берилган ваколатлар эса уларнинг ўз электорати манфаатини изчил ҳимоя қилиш учун имкониятлар яратиш баробарида партиялараро рақобатнинг ҳам янги босқичга кўтарилишини тақозо этаётир. Аммо кейинги пайтларда айрим сиёсий партиялар нашрида чоп этилаётган мақолалар сиёсий майдондаги рақобат муҳитида ортга қайтиш ҳолатлари рўй бераётганини кўрсатиб қўймокда. Маълумки, ЎзХДП вакиллари Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил этилган кундан бошлаб ўзаро мафкуравий рақобатда «O`zLiDeP жамиятимизга либерализм ғояси тўғри келмаслигини тушунмаяпти. Ҳаммани тадбиркор қилмоқчи. Барча фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш мумкин эмас» деган ақидани илгари суриб келаётган эдилар. Лекин кейинги пайтларда сиёсий рақибларимиз томонидан ўтказилаётган тадбирлар ва уларда муҳокама этилаётган асосий масалалар партиянинг сиёсий қарашларида ҳақиқатан ҳам ғайритабиий ўзгаришлар юз бераётганини, аниқроғи, ЎзХДПнинг ўз қарашларидан воз кечиб, жамиятимизда тадбиркорликни ривожлантиришга астойдил «бел боғлагани»ни кўрсатмоқда.



Warning: mysql_result() expects parameter 2 to be long, string given in /var/www/vhosts/uzlidep.uz/httpdocs/content/con_page/index.page.php on line 72
«ISHBILARMON, MARDLIK, SHIJOAT SOHIBI, AZMI QAT’IY, TADBIRKOR VA HUSHYOR BIR KISHI MING-MINGLAB, TADBIRSIZ LOQAYD KISHILARDAN YAHSHIDIR»
QIDIRUV
AXBOROT HAMKORLARIMIZ
BIZNING HAMKORLAR
ОБУНА
ПАРТИЯ НАШРИ