Русский   www.gov.uz
Тадбирлар
МАЪЛУМОТЛАР УЧУН
МАНЗИЛ:  ТОШКЕНТ Ш.,  НУКУС КЎЧАСИ, 73-А УЙ., 100015.
Маълумот учун телефонлар:  255-92-90
Факс:  255-62-11
Электрон манзил: uzlidep@mail.ru, uzlidep@intal.uz


Электорат билан ишлаш

O`zLiDeP Ангор туман Кенгаши томонидан туман марказий ўйингоҳида “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан” шиори остида 3000 нафар ёшлар ва аёллар иштирокида форум ўтказилди. Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» ва ундан келиб чиқадиган партиявий вазифалар хусусида фикр юритилди



15 февраль куни O`zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошида ташкил этилган Демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштириш ахборот-таҳлил маркази ташаббуси билан  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фермерлар билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида амалий мулоқот  ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, Демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштириш ахборот-таҳлил маркази фаолияти жамият ҳаётига либерал-демократик қадриятларнинг чуқурроқ кириб бориши юзасидан тавсиялар тайёрлаш, жойлардаги маҳаллий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг тўлиқ амалга оширилишини мониторинг қилиб бориш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермерлик фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш, таҳлил этиш ва уларни бартараф қилиш бўйича экспертлар иштирокида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган.


Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган партия аъзоларининг 3 минг нафардан ортиғини фермерлар ташкил этади. Улар ўз имкониятларидан келиб чиқиб, воҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётирлар.


Паркент туманида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Мирраҳим Одилов ташаббуси билан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими O`zLiDeP туман Кенгаши билан ҳамкорликда фермер хўжаликлари раҳбарлари учун ўқув семинар ташкил этилди.


2010 йил 23 март куни ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари вилоят филиалининг кенгайтирилган қўшма мажлисли бўлиб ўтди.


2009 йил 19 май куни Гулистон шаҳар Усмон Юсупов маҳалласи Усмонобод гузарида маҳалла бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Ҳисобот-сайлов йиғилишида партия аъзолари 30 нафар, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари 25 нафар, жами 55 нафар киши иштирок этишди.


2009 йилнинг 15 май куни O`zLiDeP Бўстонлиқ тумани Кенгашида Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг Жаҳон иқтисодий инқирозига қарши чораларнинг 2009-2012 йилларга мўлжалланган дастурини ҳаётга тадбиқ этиш, бу борада маҳаллий ижроия ҳокимиятлари ва O`zLiDePнинг позициясига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати- Ўзбекистон Либерал демократик партияси ва Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти хамкорлигида жойларда аҳолининг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш, жорий йилда мамлакатимизда парламент ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар жараёнида сайловолди тарғибот ташвиқот ишларида партия электорати вакилларининг фаол иштирокини таъминлаш масалаларига бағишланган давра суҳбатлари ва илмий амалий семинарлар ўтказилмоқда.


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда Ғузор туман Кенгаши ҳамкорлигида 9 май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан уруш ва меҳнат фаҳрийлари учун байрам тадбири ташкил этилди. Унда юздан ошган боболар ва момолар, уруш ва меҳнат фаҳрийлари таклиф этилдилар. Туман Кенгаши раисининг ўринбосари Алишер Ражабов, туман ҳокими Шомурод Донаев тўпланганларни қутлуғ сана муносабати билан муборакбод этишди.


2009 йилнинг 10 апрель куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Талимаржон Иссиқлик Электр станцияси бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.


Warning: mysql_result() expects parameter 2 to be long, string given in /var/www/vhosts/uzlidep.uz/httpdocs/content/con_page/index.page.php on line 72
«ISHBILARMON, MARDLIK, SHIJOAT SOHIBI, AZMI QAT’IY, TADBIRKOR VA HUSHYOR BIR KISHI MING-MINGLAB, TADBIRSIZ LOQAYD KISHILARDAN YAHSHIDIR»
QIDIRUV
AXBOROT HAMKORLARIMIZ
BIZNING HAMKORLAR
ОБУНА
ПАРТИЯ НАШРИ