|
МАЪЛУМОТЛАР УЧУН
МАНЗИЛ: ТОШКЕНТ Ш., НУКУС КЎЧАСИ, 73-А УЙ., 100015. Маълумот учун телефонлар: 255-92-90 Факс: 255-62-11 Электрон манзил: uzlidep@mail.ru, uzlidep@intal.uz |
"Ёшлар қаноти" фаолияти4 Июнь 2011 O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат Дастури ижросини таъминлаш, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этишлари учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш, академик лицей ва ўрта маҳсус таълим муассасалари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилишга қаратилган “Ишбилармон ўқувчи” лойиҳаси доирасида академик лицей ва касб-хунар коллежлари ўқувчилари учун стипендия кўрик-танловлари ўтказиб келинмоқда. Жорий йил 28 май куни ушбу танловнинг Қашқадарё вилоят босқичи ўтказилди. 28 Май 2011 26 май куни O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун “Ишбилармон ўқувчи” стипендия кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Тадбирда ёшларнинг ақлий ва жисмоний салоҳиятини юксалтириш, уларни бизнес оламига кенг жалб этиш, бунинг учун жойларда зарур шарт-шароитлар яратиш, келажак эгаларининг интилиш ва изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланиб, бу борада муҳим фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. 25 Май 2011 23 май куни O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Сурхондарё вилоятида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун “Ишбилармон ўқувчи” стипендия кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирда ёшларнинг ақлий ва жисмоний салоҳиятини юксалтириш, уларни бизнесга кенг жалб этиш, бунинг учун жойларда зарур шарт-шароитлар яратиш, келажак эгаларининг интилиш ва изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланиб, бу борада муҳим фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. 17 Май 2011 ФАРҒОНА O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг Марказий банк билан ҳамкорликда ўтказган “Диплом билан – бизнесга” лойиҳаси доирасидаги махсус ўқув-семинарларга ана шундай таъриф берилди. Тадбирнинг дастлабки куни Фарғона шаҳридаги иқтисодий йўналишдаги касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари учун “Очиқ эшиклар акция”сига айланганини ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин. O`zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши ташкилий партиявий ишлар бўлими мудири Зоҳиджон Тўраевнинг таъкидлашича, Марказий банк Фарғона вилоят бош бошқармаси ва барча тижорат банклари ҳамда солиқ тизими, Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси мутахассислари ҳамда тадбиркорларнинг битирувчи талабалар билан ўтказган очиқ мулоқотларида уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди. 15 Май 2011 НАМАНГАН Жорий йилда Наманган вилоятида 77 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, уларга ўрта махсус касб-хунар коллежларини битираётган ёшлардан 38 минг нафарини жойлаштириш кўзда тутилмоқда. Соҳа мутахассисларининг фикрича, биргана "Микрокредитбанк" вилоят бошқармаси томонидан бандлик дастури доирасида 16 млрд. сўм кредит маблағи ажратиш орқали 6 мингга яқин иш ўрни яратиш режалаштирилган. Соҳа мутахассисларининг фикрича, биргана "Микрокредитбанк" вилоят бошқармаси томонидан бандлик дастури доирасида 16 млрд. сўм кредит маблағи ажратиш орқали 6 мингга яқин иш ўрни яратиш режалаштирилган. 14 Май 2011 БУХОРО Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтида эса «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш, ёшларни ушбу соҳани янада тараққий эттиришга кенг жалб қилишга кўмаклашиш ва уларда ишбилармонлик кўникмаларини шакллантаришга қаратилган махсус ўқув курслари ташкил этилди. 13 Май 2011 АНДИЖОН Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида беш кун давом этган ўқув-семинарда ҳам асосан олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига бизнес-режа тузиш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, кредит сиёсатининг асосий талаблари, уни қайтариш жадвали, нақд пул оқими жадвалини тузиш, солиқ ва ундаги имтиёзлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди. Ўкув-семинарда, шунингдек, битирувчиларнинг инновацион лойиҳалар устида ишлаётгани, бизнесга тайёргарлиги ҳам кўрикдан ўтказилди. 12 Май 2011 СИРАДАРЁ 27 апрель куни O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон туманида “Ишлаб чиқариш – тадбиркорларнинг фахридир” мавзусида талаба-ёшлар иштирокида ўқув-семинар ўтказилди. Иштирокчиларга айни пайтда ёшларни иш билан таъминлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда партия “Ёшлар қаноти” томонидан ишлаб чиқилган “Диплом билан бизнесга”, “Ишбилармон ўқувчи” лойиҳаларнинг амалий натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди. 11 Май 2011 НАМАНГАН Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 28 июлдаги “Таълим муассасаларини битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини битирувчи ёшларни иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида қатор тадбирлар ташкил этмоқда. 22 апрель куни O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази”да O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Республика Марказий банки ҳамда “Микрокредитбанк” ҳамкорлигида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи босқич талабалари учун “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида махсус-ўқув семинари ўтказилди. Мулоқотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалалар кенг муҳокама қилинди. 10 Май 2011 ҚАШҚАДАРЁ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш орқали бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2010 йил 28 июлдаги “Таълим муассасаларини битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбиркорлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини битирувчи ёшларни иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида қатор тадбирлар ташкил этмоқда. Қарши шаҳридаги “Ёшлар маркази”да O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Республика Марказий банки ҳамкорлигида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчи босқич талабалари учун “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида махсус-ўқув семинари ўтказилди. Мулоқотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратиш, хусусан, соҳани ривожлантиришда банк-молия муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банклар фаолияти орқали тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, партия электорати вакилларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларини ошириш ва уларга амалий кўмак бериш каби масалалар кенг муҳокама қилинди. Warning: mysql_result() expects parameter 2 to be long, string given in /var/www/vhosts/uzlidep.uz/httpdocs/content/con_page/index.page.php on line 72 |
«ISHBILARMON, MARDLIK, SHIJOAT SOHIBI, AZMI QAT’IY, TADBIRKOR VA HUSHYOR BIR KISHI MING-MINGLAB, TADBIRSIZ LOQAYD KISHILARDAN YAHSHIDIR»
QIDIRUV
AXBOROT HAMKORLARIMIZ
BIZNING HAMKORLAR
ОБУНА
ПАРТИЯ НАШРИ
|