Эркин иқтисодий зоналар мамлакат иқтисоди ривожига ижобий таъсир кўрсатади

23.05.2019, 10:41

Ўткир Турсунов
Ўткир Турсунов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси азоси

Ўтган даврда иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизация қилиш, шу орқали рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Инвесторлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, умуман барча жабҳаларда мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилди.

Албатта, инвестицияларни жалб қилишда, инвсторлар учун қулай муҳит, шарт–шароит яратишда эркин иқтисодий зоналар фаолияти муҳим аҳамиятга эга.

Маълумки, 1996 йилда “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонун эркин иқтисодий зоналарнинг мақоми, ташкил этиш тартиби, юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатини, ушбу зоналарда божхона, валюта, солиқ тартиботлари ва бошқа муҳим қоидаларни белгилаб берди.

2008 йил 2 декабрда Навоий вилояти эркин иқтисодий зонасини ташкил қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжат билан ЭИЗ фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида божхона ва солиқ режимлари, Ўзбекистон Республикаси норезидент фуқароларининг унинг ҳудудига кириш, ҳудудда бўлиш ва чиқиб кетишнинг, шунингдек, улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июнда қабул қилинган “Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан ЭИЗ га қўшимча 81.4 гектар ер майдони қўшиб берилди.

Яқиндагина, 2019 йил 15 майда Президентимизнинг “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инновацион тадбиркорлик ва юқори технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш, шунингдек, Навоий вилояти ҳудудида минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қўшимча қувватларни ташкил этишга қаратилган катта қадам бўлди.

Фармон билан Навоий вилоятининг ҳудудий чегаралари ичида инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция дастурларини амалга ошираётган корхоналарга, ҳудудда мавжуд бўлган ёки енгил барпо этиладиган инфратузилмаларда ишлаб чиқаришларни ихчам жойлаштирган ҳолда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақоми берилади. Табиийки, бундай ишлаб чиқарувчилар эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси учун белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзларидан фойдаланади.

“Навоий” ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган Навоий вилоятидаги корхоналар ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловидан;

бўшаб қоладиган маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник, технологик қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё ва материаллар харид қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмлар, маҳсулот экспорт қилинганда вужудга келадиган қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси қайтарилмаслиги ҳуқуқи билан божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

республикада ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб кириладиган қурилиш материаллари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди.

Мазкур Фармон нафақат Навоий вилоятида, балки умуман мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига, ишлаб чиқаришни ривожланишига, инвестиция муҳитини янада яхшиланишига хизмат қилади.


  • Кўрилди
    472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2018-05-28 13:34:04

Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг Америкага ташрифи давомида юртимизда тадбиркорлик йўналишлари бўйича савдо ҳамда янги иш ўринлари ва замонавий хизмат қилувчи иқтисодий инфратузилмаларнинг завод-фабрикаларнинг ҳамда қўшма корхоналарнинг очилиши биз тадбиркорларни ва O'zLiDeP ходимларини бехад хурсанд қилди. Партиямиз фаоллари энергетика, кимё, туризм, тўқимачилик саноати, соғлиқни сақлаш ва замановий технология соҳаларида ҳамкорликни йўлга қуйилиши тарафдорларидир. Президентимизга Худо доимо куч-қувват берсинлар ва бизнинг бахтимизга хамиша омон бўлсинлар.


Юлдаш Маткаримов O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-25 20:51:23

Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, айниқса халқаро майдонда ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларида икки давлат раҳбарлари қарашлари ва ёндашувларининг ўхшашлиги мамлакатларимиз ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда.


Юлдаш Маткаримов O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-25 20:51:23

Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, айниқса халқаро майдонда ва минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларида икки давлат раҳбарлари қарашлари ва ёндашувларининг ўхшашлиги мамлакатларимиз ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда.


Азамат Холиков O'zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-25 20:48:28

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп таклифига биноан бўлиб ўтган расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг янги тарихий босқичини бошлаб берди дея умид билдираман.


O'zLiDeP Sayhunobod tuman Kengashi partiya faoli Xaqmurodov Davron2018-05-22 17:13:48

Bu ikki davlat o'rtasidagi hamkorlik, Biz tadbirkorlar uchun juda keng imkoniyatlar yaratib beradi.


И.Абдукадирова-ЎзЛиДеП Сирдарё туман Кенгаши ижрочи котиб2018-05-22 16:59:19

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама савдо алоқаларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик, Ўзбекистоннинг бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнидаги ҳамкорлик ушбу ташрифнинг амалий натижасидир. Бу мамлакатимизнинг жадаллик билан ривожланишига, халқаро ташқи сиёсий майдонда мустаҳкам ўрин эгаллашини таъминлайди.


Ғ.Расулов-ЎзЛиДеП Сирдарё туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-05-22 16:53:32

АҚШ президентининг таклифи билан юртбошимизнинг Америкага ташрифи Узбекистоннинг жахон майдонида ўз ўрни юқорилигидан далолат беради. Бугунги кунда Узбекистон хам сиесий, хам иктисодий модернизация шароитида ривожланаетганлиги, жахон хамжамиятининг диққат эътиборида.


Ғуломжон Мухтаров, O'zLiDeP Булунғур туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-22 16:21:28

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари ўзининг янги босқичига кўтарилмоқда.Бу борада юртбошимизнинг АҚШ га расмий ташрифи катта ахамият касб этади !!!


Бегматова Зухра Сирдарё вилоят Кенгаши Кадрлар бўйича инспектор2018-05-22 15:01:19

Ўзаро хамкорлик янги инвеститция ва янги иш ўринлари ва албатта халқ фаровонлиги учун қўйилаётган қадамлардандир.


Сабохат Бабаева Сирдарё вилоят Кенгаши "Аёллар бўлими"мудири2018-05-22 14:37:06

2018-йил пойтахтимизда Маркзий Осиё форумини ўтказиш тўғрисидаги келишув жуда катта ахамиятга эга. Шу билан бир қаторда ташриф доирасида имзоланган шартномалар мамлакатимсизнинг янада ривожланиши ва аҳолисини иш билан бандлигини таьминлашга хизмат қилади. Бунда юртбошимизнинг хиссалари каттадир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+