Юртимизнинг барча ҳудудларида рақамли билимларга ўқитиш марказлари очилади

02.05.2020, 12:13

Қаҳрамон Эргашев
Қаҳрамон Эргашев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси

Жорий йил 28 апрель куни Президентимиз “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги муҳим қарорни имзолади.

Унга кўра қуйидагилар рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг қўшимча вазифалари этиб белгиланди.

Биринчидан, 2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтиришни назарда тутган ҳолда, шу жумладан, ишлаб чиқаришни бошқаришда ахборот тизимлари комплексини жорий қилиш, молиявий-хўжалик фаолиятда ҳисобот юритишда дастурий маҳсулотлардан кенг фойдаланиш, шунингдек, технологик жараёнларни автоматлаштириш орқали уни жадал шакллантириш;

Иккинчидан, 2020-2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларини, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда алоқа хизматлари сифатини оширишни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш;

Учинчидан, 2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улушини 60 фоизгача етказишни назарда тутган ҳолда давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш ҳамда интеграция қилиш, давлат маълумотлар базаларидаги ахборотларни унификация қилиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тартиботларини оптималлаштириш ва тартибга солиш орқали электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш;

Тўртинчидан, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва технологик майдончалар яратиш орқали “рақамли тадбиркорлик”ни ривожлантириш, 2023 йилга келиб ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва уларнинг экспортини 100 миллион долларга етказиш;

Шунингдек, таълим тизимининг барча босқичларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва замонавий иқтисодиёт учун зарур бўлган рақамли билимларнинг даражасини ошириш, таълим инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, “Беш ташаббус” лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2022 йилга қадар юртимизнинг барча ҳудудларида рақамли билимларга ўқитиш марказларини очиш.

Таъкидлаш жоизки, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланиб, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш доирасида ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларнинг лойиҳалари ва техник ҳужжатлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини мажбурий экспертизадан ўтказади.

Қарорга кўра, вазирлик ҳузурида “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси ташкил этилиб, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланмоқда. Жумладан:

–электрон ҳукуматни ривожлантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;

–давлат органлари ва ташкилотларида рақамли ривожланишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;

–давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомининг ягона идоралараро электрон тизимини жорий этиш;

–электрон ҳукумат соҳасидаги лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш босқичларини мувофиқлаштириш.

Яна бир муҳим янгилик – мазкур ҳужжат билан “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси ташкил этилиб, иқтисодиёт тармоқлари ва ишлаб чиқаришга рақамлаштириш жараёнларининг таъсирини баҳолаш, экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорликда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасида янги йўналишлар ва замонавий технологияларни чуқур ўрганиш орқали уларни давлат органлари ва ташкилотларида кенг жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш унинг асосий вазифалари этиб белгиланяпти.

Қарорда вазирлик марказий аппарати тузилмасида аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосари лавозимини киритиш ҳамда Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси ва  Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармасини ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ҳужжатга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, жорий этиш, интеграция қилиш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича умумий қиймати 1 миллиард сўмгача бўлган битта шартнома доирасида танловларни фақат Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки резидентлари ўртасида ўтказиш ҳуқуқига эга.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида ишлатиладиган барча ахборот тизимлари ва ресурсларининг идоралараро электрон ҳамкорлиги фақат “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширилади.

Умуман олганда, мазкур қарор билан 2020-2021 йилларда Ўзбекистондаги барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари, қишлоқлар ва маҳаллалар юқори тезликдаги интернет тармоғига уланади.

  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Донияров Олим -Қашқадарё вилояти Чироқчи туман Кенгаши2018-06-22 17:24:23

Давлатимиз раҳбарининг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори пойтахтимиз Тошкент шаҳри жамоатчилиги хавфсизлигини таъминлашга муносиб хизмат қилади.

ЎзЛиДеП Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Ойтуганов2018-06-22 16:12:45

Президентимизнинг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини бир овоздан қўллаб қувватлаймиз.Бу қарор халқимизнинг осайишталигини сақлашда муҳим қадамдир.

ЎзЛиДеП Термиз шаҳар кенгаши аппарат раҳбари Абдуҳамид Ойтуганов2018-06-22 16:12:44

Зикрулло Шерматов O'zLiDeP Косон туман кенгаши раиси ўринбосари2018-06-21 10:06:41

Президентимизнинг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори жиноятчиликка қарши кураш ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқлашга қаратилган ҳалқимизнинг тинчлиги ва фаравонлиги ошишига хизмат қилади.

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-06-20 22:50:02

Go'zal poytaxtimizning osoyishtaligini ta'minlash uchun qilingan yana bir e'tiborga loyiq qaror.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+