Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси БАЁНОТИ

19.02.2021, 10:51

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси  БАЁНОТИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати эълон қилингани ва улар билан муносабатларга киришган тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилгани жамоатчилик томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси юқоридаги ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўтказилаётган текширишлар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига қатъий риоя қилинган ҳолда адолатли, ҳолисона ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларига зарар етказмаган ҳолда амалга оширилишига умид қилади.

Ўрганиш натижалари юзасидан қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш сўралади.

O’zLiDeP Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    130
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+