Тошкент шаҳри











Искандар Рафиков Шавкатович
OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи
Рафиков Искандар Шавкатович 1982 йил 21 январь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғулган.
Малумоти – олий. 2004 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2006 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг магистратурасини муҳандис-технолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти 2004-2006 йилларда - Сергели туманидаги "Deko-Kron" масъулияти чекланган жамияти божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси. 2006-2018 йиллар - Сергели туманидаги "Deko-Kron" масъулияти чекланган жамияти директори. 2018 - йилда - Сергели туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси. 2018-2019 йилларда – OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппарати Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири. 2019 йилдан - Сергели туманидаги "Deko-Kron" масъулияти чекланган жамияти директори. 2019 йилдан – OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўйича раис ўринбосари. (жамоатчилик асосида)
2019 йилдан OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи.
Манзил: Миробод тумани, Нукус кўчаси, 77 “а”-уй.
Телефон: 0 371 - 215-67-62
Факс: 0 371 - 281-41-19
Электрон почта: tsh@uzlidep.uz