“Жузимбағ” овул фуқаролар йиғини аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш муассасаси керак

26.02.2020, 15:42

“Жузимбағ” овул фуқаролар йиғини аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш муассасаси керак

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида ҳар бир депутат Халқ қабулхоналари билан доимий ишлаб, ўз ҳудудида яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиши, одамларнинг дарду ташвишларини тинглаши кераклиги таъкидланган эди.

Шундан келиб чиққан ҳолда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси билан ҳамкорлик битими тузилди.

Кегейли тумани “Жузимбағ” овул фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикасидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси раҳбари Р.Айтмуратов, туман Адлия бўлими бошлиғи С.Асанов, туман кенгашига сайланган партия депутатлик гуруҳлари аҳоли билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашувда аҳолини қийнаётган газ, электр энергияси, томорқа учун сувнинг танқислиги, симёғочларнинг эскирганлиги бўйича 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, “Жузимбағ” овул фуқаролар йиғинида аҳоли учун тиббий хизмат йўлга қўйилмаганлиги аниқланди. Аҳоли вакиллари қўшни ҳудуддаги Дўстлик қишлоқ врачлик пунктига қатнашга тўғри келмоқда. Ушбу ҳудуддаги аҳоли вакиллари тиббий хизматдан фойдаланишда масофа узоқлиги, кўп вақт талаб қилишини ҳисобга олган ҳолда янги тиббий хизмат кўрсатиш муассасаси қуриб берилишини сўраб мурожаат қилди.

Шунингдек, ҳудуддаги электр симёғочлар ҳам эскириб бир аҳволга келиб қолганлиги маълум бўлди. Ушбу маҳалла аҳолиси мактаб ёнидан ўтиб турган электр симлари ўқувчиларга катта ҳавф туғдириши, шу сабабли ҳам эски симёғочларни янгисига алмаштириш кераклигини билдирди.

Фуқароларнинг ушбу мурожаатлари шу ернинг ўзида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф қилинишга келишиб олинди.

Аҳоли билан учрашувлар жараёнида кўтарилган айрим муаммолар шу ернинг ўзида ҳал қилинган бўлса, бироз муддат талаб қилинадиган баъзи масалалар депутатлар назоратига олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    539
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+