O‘zLiDeP депутати кўмагида эски сув тармоғи янгиланмоқда

14.07.2020, 12:22

O‘zLiDeP депутати кўмагида эски сув тармоғи янгиланмоқда

Депутатлик сайловчилар олдидаги жуда катта масъулиятдир. Депутат ҳамиша халқ билан бирга бўлиши, халқ дарди билан яшаши, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилишда фидойилик кўрсатмоғи лозим.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановларнинг сайловолди дастурларида ҳам халқ билан доимий мулоқотда бўлиш энг асосий вазифалардан этиб белгиланган.

Шу мақсадда Наманган шаҳрининг Шарқ тонги маҳалласидаги кекса нуронийлар билан карантин талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилган учрашувда, аҳолини бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолар ўрганиб чиқилди.

Хусусан, маҳалланинг 1-ўтиш йўли А.Ахадов ва 4-ўтиш йўли Самарқанд кўчаларидаги сув тармоғи трубасининг ёрилиши аҳолини сув билан таъминлаш билан биргаликда, ҳаёт манбаи бўлган тоза ичимлик сувини исроф бўлишига сабаб бўлаётганди. Мазкур мурожаат депутатлар томонидан зудлик билан хал этилиб, 480 метр сув трубаси депутатлар маблағи эвазига беғараз етказиб берилди.

Шунингдек учрашувда маҳалланинг А.Ахадов, Самарқанд ва Ғ.Қосимов кўчалари ҳам яроқсиз ҳолатга келиб қолгани аниқланди. Бундан ташқари, аҳолини табиий газ билан таъминлаш масаласи бўйича ҳам мурожаат келиб тушди.

Ҳар икки масала бўйича билдирилган мурожаатлар асосида соҳага дахлдор мутасадди ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Юдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаши

ахборот хизмати

  • Кўрилди
    460
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+